Korrupsiya

Тошкент ва Сирдарё вилоятида ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Р. Янгийўл тумани, “Қўштепа” МФЙ ҳудудидаги 36,7 сотих қишлоқ хўжалигида суғориладиган ер майдонини фуқаро М.га ҳар бир сотихини 1 000 АҚШ долларидан ҳисоблаб сотишга келишиб, танишлари орқали кадастр ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, жами 36 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.А., онаси М.га банк муассасасидан 3 йил муддатга берилган Сирдарё туманидаги иссиқхонанинг ёнидаги банк балансида бўлган 50 сотих ер майдонини фуқаро З.га турар жой сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 19 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button