Транспорт назорати инспекциясида рақамлаштириш ва коррупцияга қарши курашиш: Бухорода матбуот анжумани ва пресс-тур бўлиб ўтди

Бугун Бухоро шаҳрида Транспорт назорати инспекцияси томонидан коррупцияга қарши курашиш, соҳани рақамлаштириш ва 2025 йилнинг 11 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилди.
Анжуманда Транспорт назорати инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Фирдавс Хайриддинов ва Автомобиль ва сув транспортидан назорат бошқармаси раҳбари Шахобиддин Тошев иштирок этди.
Улар оммавий ахборот воситалари вакилларига инспекция томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, рақамлаштириш жараёнлари, янги ахборот тизимлари ва амалий натижалар ҳақида батафсил маълумот беришди.
Соҳада рақамлаштириш: 4 та янги ахборот тизими ишга туширилди
Инспекция фаолиятида шаффофликни таъминлаш ва инсон омилини камайтириш мақсадида 4 та замонавий ахборот тизими ишлаб чиқилди:
1. “Йўл сифат назорати” ахборот тизими
Йўл қурилиши объектларини рўйхатга олишдан тортиб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилди.
Тизим имкониятлари:
-инспекторлар томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан жойида кўрсатма бериш;
-қурилиш объектларини реал вақтда кузатиш;
-лойиҳа ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш.
11 ойда тизим орқали 3340 та йўл қурилиш объекти рўйхатдан ўтказилди ва назоратга олинди.
2. “Ҳаракатдаги темир йўл таркибини ва инфратузилмани рўйхатдан ўтказиш” тизими
Тизим ЯИДХПга интеграция қилинган бўлиб, тадбиркорлар онлайн тарзда ўз аризаларини юбориш имкониятига эга.
11 357 та ариза қабул қилинди, шундан:
–10 068 та ҳаракатдаги таркиб рўйхатдан ўтказилди,
–1289 та инфратузилма объекти бўйича қарор чиқарилди.
3. “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими
Тадбиркорлик субъектларини «хавфи юқори», «хавфи ўрта», «хавфи паст» тоифасига ажратиш ва текширувларни фақат “хавфи юқори” корхоналар бўйича ўтказишни таъминлайди.
-Бугунги кунга қадар 2756 та субъект тўғрисида маълумот киритилган.
-Инспекторлар текшируви автоматик “рандом” орқали белгиланмоқда.
4. “Дарё транспортини рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказиш” тизими
Ваколатли органларга бормасдан, сув транспорти воситаларини масофадан туриб рўйхатдан ўтказиш имкони яратилди.
71 та ариза кўриб чиқилиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилди.
Инспекторларни техник жиҳатдан таъминлаш
Инспекторлар ишини оптималлаштириш мақсадида 240 та замонавий B81 планшетлари харид қилинди. Барча маъмурий баённомалар шу планшетлар орқали расмийлаштирилмоқда.
Йўлларда назорат ва ҳуқуқбузарликлар статистикаси
Бухоро вилояти ҳудудида ИИБ ЖХҲ ЙҲХБ билан ҳамкорликда 2025 йил январь–ноябрь ойларида:
–707 та рейд тадбири ўтказилди;
–7276 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Жиноятлар кесимида:
-176³-модда – лицензиясиз йўловчи ташиш: 4884 та
-176⁴-модда – такси белгилари талабларини бузиш: 2141 та
-125¹-модда – тарози нормаларини бузиш: 1444 та
-«Коботаж» ҳуқуқбузарлиги (125²-модда): 28 та
ва бошқалар.
Ҳеч бир баённома суд томонидан «ҳодиса йўқ» деган асосда қайтарилмаган.
Йўл қурилишида назорат ишлари
Президентининг ПҚ-374 ва ПФ-184-сон қарори талабига асосан:
–291 та профилактика тадбирлари,
–347 та хавфни таҳлил қилиш,
–202 та назорат ишлари амалга оширилди.
Аниқланган:
–415 та қоидабузарлик,
–138 та бажарилиши мажбурий кўрсатма,
–22 та маъмурий баённома (99-модда асосида), судга юборилди.
Назорат натижасида:
–18 та объектда 752,2 млн сўмлик сифатсиз ишлар тўловдан чиқарилди.
Матбуот анжумани ва пресс-тур давомида журналистлар инспекция фаолиятидаги асосий ўзгаришлар, рақамлаштириш жараёни, шаффофликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.
Транспорт назорати инспекцияси томонидан йўллар сифати, хавфсизлик ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ишлар келгусида ҳам изчил давом эттирилиши таъкидланди.


