Bo'limsiz

Вобкент туманида аёллар ва маҳалла фаоллари учун янги имкониятлар яратилмоқда

Европа Иттифоқи ҳамда Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланаётган “Фуқаролик жамияти иштирокини кучайтириш орқали ҳудудларда гендер ислоҳотларга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Вобкент туманида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳа DVV International’нинг Ўзбекистондаги филиали ва “SABR” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Аёллар учун амалий курслар

Қосари маҳалла фуқаролар йиғинида турли йўналишларда ўқув курслари ташкил этилди. Жумладан:тикувчилик,пишириқчилик,компьютер саводхонлиги,аёллар сартароши.

Бу курсларда кўплаб маҳаллий хотин-қизлар билим ва малака ошириб, янги касб эгалик қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Гендер бюджетлаштириш ва грантлар

Шунингдек, маҳалланинг 7-лиги фаоллари учун “Гендер бюджетлаштириш” мавзусида икки ойлик курслар ўтказилди. Унда қатнашган тингловчилардан бир нечтаси грант ғолибига айланиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Бундан ташқари, маҳалла фаоллари учун 3 кунлик ўқув семинари ташкил этилди. Улар ҳам грант сохибига айланиб, маҳаллада истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун зарур жиҳозларни қўлга киритишди.

Жамият тараққиётига қўшилган ҳисса

Олиб борилаётган ишлар маҳаллий аёлларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва маҳаллада ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, грантлар асосида берилган жиҳозлар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш шароитини яхшилашда муҳим омилга айланмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади — фуқаролик жамияти ташкилотларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш, гендер ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш ва инклюзив ҳамда адолатли ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишдир.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button