Buxoro

Ўзбекистон Кизил Ярим Ой жамияти ташаббуси билан умумтаълим мактаблар ўртасида санитария постлари мусобақалари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 6- май куни Бухоро шахридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Кизил Ярим Ой жамиятининг соглом турмуш тарзини шакллантириш,санитария -гигиена сохасидаги билимларини мустахкамлаш,фавкулодда вазиятлар пайтида биринчи тиббий -ижтимоий ёрдам бериш куникмаларини чукур ургатиш максадида вилоят хокимлиги рахбарлигида умумтаьлим мактаблари уртасида санитария постлари мусобакалари утказилди.

Бунда Олот, Ромитан,Гиждувон туман мактабларидан ташкари барча шахар ва туман санпостлари иштирок этди. Улар Халкаро Кизил Хоч ва Кизил ярим ой Харакати,Кумитаси ва Федерация тарихи хакидаги билимларини курсатиб, табиий,техноген холатларда,офат ва талафотлар пайтида харакатланишларни, шифокор келгунча биринчи ёрдам бериш сохасидаги билимларини амалий машклар ёрдамида курсатмокдалар. Хакамлар хайъати уларнинг билим ва куникмаларига бахо бериб муносиб уринларни ажратишди.


Тадбирни тантанали равишда Узбекистон Кизил Ярим Ой Жамияти раисиШ.Х.Ихтиёрова очиб , 8-май Халкаро Кизил Хоч ва Кизил Ярим Ой Харакатининг асосчиси Анри Дюнан тугилган кун ва 9-май Хотира ва кадрлаш куни билан табриклаб,катнашчиларга омад тилади.
Сўзга чиққан вилоят халк таълими бошкармаси бошлик уринбосари Х.Х. Ражабзода ватанпарвар ёшлар билан фахрланишимиз тугрисида фикр билдириб,байрамлар билан муборакбод этди.


Шундан сўнг мусобақаларнинг бош хаками М.Х.Бахромов шартлар билан таништирди. Мусобакалар дустона тарзда давом эттирилиб,санитар постларининг сафланиши, кийиниши,шиори ва саф кушиги билан бошланиб ,укувчилар уз куллари билан тайерлаган деворий газета, гербарийларга бахо берилди. Кейинги боскичларда Кизил Хоч ва Кизил Ярим Ой кумитаси,Федерацияси,Халкаро Харакати тарихи,уларнинг максад ва вазифалари тугрисида билимларини намойиш этишди. Бир гурух шифокорлар томонидан бахоланган билимлар асосида санпост аъзолари жарохат олганда,кул-оёк синганда,кон кетишларда биринчи ёрдам курсатиш, фавкулодда вазиятлар пайтида харакаланиш тугрисидаги амалий машклар бахоланди .1-уринни Бухоро туман,2-уринни Шофиркон туман,3-уринни Коракул туман санпостлари эгаллади,уларга вилоят хокимлиги ва Кизил Ярим Ой жамиятининг кимматбахо совгалари топширилди. Жондор туман,Бухоро ва Когон шахар санпостлари рагбатлантирувчи Фахрий ёрликларга эга булди

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button