Buxoro

Ўзбекистон тарихида илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ–98 маркали бензин ишлаб чиқарилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматининг расман маълум қилишича, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи юқори октанли АИ–98 автомобиль бензинини саноат даражасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйди ва ўз маҳсулотлари қаторини яна бир марка билан бойитиб, юқори октанли АИ–98 автомобиль бензини билан тўлдирди.

АИ–98 маркали автомобиль бензини, асосан, сиқиш даражаси 12 дан 14 гача бўлган двигателли автомобилларда ишлатилади. АИ–98 бензини юқори детонацияга қарши хусусият (октан характеристика)лари туфайли двигатель қувватини оширади ҳамда тезланиш динамикасини яхшилайди, тебраниш, шовқин даражасини пасайтиради, шунингдек, ёнилғи сарфини сезиларли даражада камайтиради.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (“Ўзстандарт”) томонидан АИ–98 автомобиль бензинини серияли ишлаб чиқариш учун O‘zDSt 3031:2015 “Автомобиль бензинлари. Техник шартлар” мувофиқлик сертификати олинди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button