Bo'limsiz

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 2021 йилнинг биринчи олти ойида 35,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Йил бошидан буён у 6 фоизга ёки 2 млрд долларга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.

Ташқи қарз – давлат ва хусусий қарзлардан иборат. Давлат қарзи 22 млрд долларни ташкил этиб, 3 фоизга ўсган. Бу асосан янги қарзлар ва улар бўйича тўловларни жалб қилиш, облигациялар нархининг пасайиши ва валюта курсининг ўзгариши ҳисобига ўсди.

Хусусий қарз эса 13,9 млрд долларни ташкил этмоқда ва у 11 фоизга ўсди. Ўсиш асосан банклар ва бошқа секторларнинг қарз олиш ҳажмининг ошиши ҳисобига бўлган.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button