BuxoroMIB

Ўзбошимчалик оқибати.

Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг асосий мезони жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириб, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий онгини ошириш баробарида қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган.

Қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2022 йилдаги
“Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 138-сонли Қарорига асосан ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, ерларни муҳофаза қилишнинг аниқ чора-тадбирлари белгиланди.

Бухоро вилоят ҳокимининг 31.03.2022 йилдаги 62-2-0-F/22-сонли Фармойишида вилоятда ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш аҳволи таҳлил қилиниб, ноқонуний қурилмаларни бартараф қилиш тўғрисидаги суд қарорлари ижроси таъминланмасдан келинаётганлиги танқид қилиниб, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланди.

Жорий йилнинг ўтган даврида Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги жами 1118 та ноқонуний қурилмаларни бузиш билан боғлиқ ижро ҳужжатларидан, 304 таси амалда ижро этилган бўлиб, шундан 185 таси қишлоқ хўжалиги ерларига ноқонуний қурилган қурилмаларни ва 119 таси бошқа ноқонуний қурилган қурилмаларни бузиш билан боғлиқ ижро ҳужжатларидир.

Биргина Бюронинг Ғиждувон туман бўлими томонидан тумандаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиб, қишлоқ хўжалиги ерларини туман захира фондига қайтариш борасида бир қатор самарали ишлар бажарилди.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 03.08.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор А.А.Толибов томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 672,0 кв. метр ер майдонининг 23,0 кв. метр қисмида қурилган уй-жой қарздор ҳисобидан буздирилиб, қарздор зиммасига 672,0 кв.метр ер майдонини дастлабки ҳолатига келтирган ҳолда, Ғиждувон туман ҳокимлигининг захира ерлар фонди ҳисобига қайтариш мажбурияти юклаш тўғрисидаги ва шу суднинг 03.08.2021 йилдаги қарздор М.Р.Тўхтаева томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 902,4 кв.метр ер майдонининг 36,1 кв.метр қисмида қурилган уй-жой қарздор ҳисобидан буздирилиб, қарздор зиммасига 902,4 кв.метр ер майдонини дастлабки ҳолатига келтирган ҳолда, Ғиждувон туман ҳокимлигининг захира ерлар фонди ҳисобига қайтариш мажбурияти юклаш тўғрисидаги ижро хужжатлари ижросини таъминлаш борасида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлар томонидан қурилган ноқонуний қурилмалар бартараф этилди ҳамда Ғиждувон туман ҳокимлигининг захира ерлар фонди ҳисобига қайтарилди.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 03.12.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Н.К.Ҳакимов томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 0.10 га қишлоқ хўжалиги ер майдонида қурилган бетон пойдеворни бартараф қилиш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириш тўғрисидаги, шу суднинг 17.01.2022 йилдаги қарздор М.Ҳ.Махмудов томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган томорқа сифатида фойдаланилган 1000 кв.м ер майдонини аввалги ҳолатига келтириш тўғрисидаги ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 06.02.2022 йилдаги Ғиждувон туман “Хавзак” МФЙдаги тутзор ер майдонида қарздорлар Г.Мамуров, Д.Мамуров ва Ж.Мамуровлар томонидан эгаллаб олинган 1000 кв.м ер майдонидаги жами 68 кв.м бўлган эни 4 метр, узунлиги 8 метр, баландлиги 3.2 метр бўлган бинолар, эни 0.2 метр узунлиги 20 метр, баландлиги 1.4 метр бўлган девор каби ноқонуний қурилмаларни бартараф этиб, ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш тўғрисидаги ижро хужжатлари ижросини таъминлаш борасида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлар томонидан қурилган ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб, қишлоқ хўжалиги ерлари туман захира фондига қайтарилди.

Мазкур тадбирлар давом эттирлмоқда.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button