Buxoro

Ғиждувон туманида суғориладиган ер майдонини  ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.Х. “Ғ.” фермер хўжалиги балансидаги 1,2 гектар суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда молхона биносини қуриб, унинг атрофини девор билан ўраб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси ( ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button