Buxoro

ҚАРЗ ОЛДИ-БЕРДИСИ ВА ИНФЛЯЦИЯНИНГ УНГА ТАЪСИРИ

Фуқаро У.А мендан 2006 йилда 12 500 000 сўм қарз олган. Бу ҳақида менга тилхат ҳам ёзиб берган. Мен ундан бир неча марта пулларни қайтаришни талаб қилиб келаяпман. У мени бугун-эрта пулларни бераман деб алдаб, ҳозирги кунга қадар пулларни қайтариб бермасдан келаяпти. Мен бу ҳақида ички ишлар идорасига ҳам мурожаат қилдим. Менга судга даъво ариза тақдим қилиш ҳуқуқим тушунтирилди. Мен А.У. дан қарзни пулнинг қадрсизланишини инобатга олган ҳолда ҳисоблаб ундириш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат қилишим мумкинми?
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Фуқаролик кодексининг 733-моддасига мувофиқ, агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади. Шу Кодекснинг 735-моддасига биноан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Амалдаги Фуқаролик кодексининг 1013-моддасига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда базавий ҳисоблаш миқдори оширилганида бой берилган иш ҳақи (даромад)ни, жабрланувчининг соғлиғига путур етказилиши ва унинг вафоти муносабати билан белгиланган бошқа тўловларни қоплаш суммалари қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг оширилишига мутаносиб равишда кўпайтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ва марказий банкининг инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатлари концепцияси” 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сон Фармонига кўра, “инфляция омиллари таҳлили тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ҳамда давлат секторида иш ҳақининг йиллик ошириб борилиши, шунингдек, пул-кредит сиёсатининг ўзига хосликлари республикада олдинги йилларда шаклланган инфляциянинг фундаментал омиллари бўлиб ҳисобланиши” белгиланган.
Юқоридаги қонунчилик ҳужжатларига асосан Сиз қарзни пулнинг қадрсизланишини инобатга олган ҳолда ҳисоблаб ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан жавобгар яшаб утрган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига тегишли тартибда давлат божи ва почта харажатларини тўлаган ҳолда даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича
Когон туманлараро суди судьяси У.М.Қаландаров

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button