Buxoro

Қарздор ота фарзандларига уй ҳадя қилди

Мажбурий ижро бюроси Ромитан тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2019 йил 11 октябрдаги суд буйруғига асосан қарздор К.Каримовдан ундирувчи С.Шаропованинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги даромадининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш ижро ҳужжати мавжуд. Худди шундай, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 15.10.2019 йилдаги қарори билан ундирувчи С.Шароповани вояга етмаган фарзандлари билан уй-жойга киритиш белгиланган.Ижро ҳаракатлари давомида қарздор К.Каримов ва ундирувчи СШаропова ўртасида вояга етмаган фарзандларини уй-жой билан таъминлаш ва алиментни бир йўла тўлаш келишувига эришилди. Давлат ижрочилари тушунтиришидан бир хулосага келган қарздор К.Каримов ўзига тегишли бўлган Бухоро шаҳридаги хонадонни фарзандларининг келажагини ўйлаб, ундирувчи С.Шароповага расмийлаштириб беришни лозим топди ва ундирувчи алимент пулларидан тўлиқ воз кечди. Мазкур ижро ҳужжатлари тегишли тартибда тамомланди.

Муроджон Шокиров, Мажбурий ижро бюроси Ромитан туман бўлими бошлиғи

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button