Buxoro

Қарздорлик эвазига бино-иншоотлар савдога чиқарилди

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан турли имтиёзли шартлар асосида кредит маблағлари берилмоқда.

Бу имтиёз ва имкониятлардан тўғри фойдаланиб, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига ўзининг ҳалол меҳнати билан ҳисса қўшиб, ажратилган кредит маблағларини ўз вақтида қайтараётган тадбиркорлар кўплаб учрайди.  

Бироқ, айрим банк мижозлари ўз маъсулиятини унитиб қўйилмоқда.

Суд қарорларига асосан қарздорликни ундириш Бюро органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва бу борада самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун, Бюронинг Қоракўл туман бўлими иш юритувида бўлган Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 09.04.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “GRANT FUR” МЧЖдан ундирувчи АТБ “Агробанк” Қоракўл туман филиали фойдасига 985.851.840 сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни “Мўйначи Ҳунарманд” МЧЖга тегишли бўлган Қоракўл туман, Қозон МФЙда жойлашган умумий ер майдони 7000 кв.метр бўлган ишлаб чиқариш (ун тегирмон) бино-иншоотларига қаратиш белгиланган.

Қарздор “GRANT FUR” МЧЖ томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли, давлат ижрочисининг 09.06.2022 йилдаги қарори билан гаровга қўйилган “Мўйначи Ҳунарманд” МЧЖга тегишли бўлган Қоракўл туман, Қозон МФЙда жойлашган умумий ер майдони 7000 кв.метр бўлган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари кредит шартномасидаги тарафлар ўртасида тузилган келишув далолатномасига асосан 1 млрд. 400 млн. сўм қийматда “E-AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилди.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button