BuxoroMIB

Қарздорликни ундириш чораларини кўрмоқда.

           Суд қарорларига (ажрим) асосан қарздорликни ундириш Мажбурий ижро бюроси органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бу борада, Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

Мисол учун, Бюронинг Қоракўл туман бўлими иш юритувидаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 24.11.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “AGROCLUSTER R-TEX QORAKO’L” МЧЖдан, ундирувчи “ASR KIMYO INVEST” МЧЖ фойдасига 586.2 млн. сўм қарздорлик ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “AGROCLUSTER R-TEX QORAKO’L” МЧЖга тегишли “TRAIBLAZER” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ҳозирда автотранспорт воситаси баҳоланиб, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

МИБ Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button