BuxoroMIB

Қарзни қайтариш – фарз.

Кўча-куйда фалончи қарз бериб, пулларини ололмай юрган экан деган гапларни эшитиб қоламиз гоҳида. Орамизда бировдан қарз олиб, уни ўз вақтида қайтаришни пайсалга солиб келаётганлар ҳам учраб турибди.

Пулини қайтаришни сўрайвериб чарчаган инсонлар, охир оқибат судга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқдалар.

Қарздорнинг иши битди, юки сувдан ўтди. Энди уни топишнинг имкони, берилган ваъдаларнинг чеки йўқ.  

Муқаддас динимизда қарз бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам сўралиши айтилган. Бирок, фарзини унитаётганларни сони афсуски кундан-кунга ортиб бормокда.

Суд қарор(ажрим)ларига асосан қарздорликни ундириш Мажбурий ижро бюроси органларининг асосий вазифаларидан биридир.

Бу борада, Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2022 йил 10 январдаги ижро варақасига асосан қарздор Р.Хасановдан ундирувчи Ғ.Гулямов фойдасига 140 млн. 767 минг сўм,       5 млн. 604 минг сўм дастлаб тўланган давлат божи ва почта харажати қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан 146 млн. 391 минг сўм тўлиқ қоплаб берди ва ижро иши ижроси тўлиқ таъминланди.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button