Murojaat

Қашқадарёлик тадбиркор аёл нега туман хокимидан норози. Бюджет пуллари талон-тарож қилиндими?

“Муборак туман хокими менинг оиламга босим тазйиқ ўтказиб келяпти” — дейди Қашқадарёлик Алибоева Шарофат.

Маълумки, Хар бир худуддаги хоким кайсидир маънода шу худуднинг эгаси, иссик-совугига масъул булган Давлат томонидан куйилган жавобгар шахс хисобланади.
Аммо шундайлар хам борки, хокимлик вазифасида ишлаб бошлагандан сунг, босар –тусарини билмай колиб, уз манфаатларини уйлаган холда жиноятга кул уриб Давлат маблагларини талон-тарож килиб бошлайди.


Кашкадарё вилоят Муборак туман хокими вазифасини бажарувчиси Арипов Акром Оромович Муборак туман хокимлиги бошкарув ходимларига устама хак бериш тугрисида карор чикарган.
Аслида бундай карорлар касаба уюшмасининг карорига таяниб кикариш керак булса-да,аксинча Муборак туман хокимлиги касаба уюшмасининг карори кейинчалик 2022-йилнинг 5-январида чикарилган.
Касаба уюшмасининг 1-сонли ушбу карори билан Муборак туман хокимлиги бошкарув ходимларидан 7-(етти) нафарини хар ой ойлик маошларининг 100% микдорида кушимча устама ажратилиши карор килинган.
Бу устама хар ойда 67321344 сумни ташкил этиб, ходимлар томонидан хар ойда ноконуний равишда узлаштириб борилмокда.
«Хокимликлар ходимларининг лавозими маошларига узок муддат ишлаганлиги учун хар ойлик устама тулаш тартиби тугрисида»ги 2017-йил 7-мартдаги 123-сонли карорининг низомида курсатилган курсатмаларига асосан 10-йилгача ишлаган ходимга 10% устама хак кушиб туланиши белгиланган чунки, Муборак туман хокимлигида 10-йилдан ошик ишлаган ходим мавжуд эмас.
Муборак туман хокими Акром Ариповнинг курсатмалари билан бу микдор 10 бараваригача ошрилиб, 100% килиб,белгиланган.
Бундан ташкари, курсатилган ходимларнинг икки нафари (Некбаев Икром ва Ражабов Гуломлар) олдиндан ойлик маошларига 30% устама олиб келинган ва бундай холларда конунчиликка кура такрорий равишда устама тулаш такикланган. Устама хаки белгиланган ходимларининг бир нафари (Туймуродов Ёдгор) эса карор чикарилган кундан бир неча ой олдин мехнат муносабатларини бекор килдириб, ишлаш учун Россия Федератциясига кетган.
Шуни хам алохида таькидлаб утиш жоизки, Акром Арипов Кашкадарё вилоят хокимининг 2021-йил 9-июн куни 260-4-0-Q/21-сонли карори билан Муборак туман хокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Конунчиликга кура, хоким вазифасини бажарувчи шахслар Халк Депутатлари Кенгаши раиси этиб тайинланиши мумкин эмас.
Холбуки, уз жиноий харакатларини яшариш максадида 2021-йил 24-ноябрьдаги Халк депутатлари Муборак туман кенгаши VI-33-69-4-64-К/21-сонли карори билан туман хокими вазифасини бажарувчиси Арипов Акромни Халк Депутатлари Муборак туман Кенгаши раиси лавозимига тасдикланган.
Арипов Акром Муборак туманида жойлашган ташкилот рахбарлари хар биридан шу жумладан Муборак туман Дехкон бозори раиси Курбонов Дилмуроддан 5000-туб дарахт олиб шахар кучаларида эктирди, аммо бу маблагларни Карши шахрида жойлашган (туман хокимининг укаси иш бошкарувдаги) фирма хисобига руйхатга олиниб, давлат хисобидан (махаллий бюджетдан) пул ажратиб олган.
Туман хокими уз жиноятларини давом эттирган холда Муборак шахар куча ва гулбогларини сугориш учун урнатилган сув трубаларини коздириб олиб сотиб юборган.
Туман хокими илгари Муборак туман дехкон бозори раиси вазифасида ишлаган Жумаев Худойкул номли шахснинг бирданига икки нафар фарзандларини (Бобоназарова Шахризода ва Бобоназаров Улугбеклар) туман хокимлигига ишга жойлаштириб, тогасининг угли (Аллаёров Боходир) ни махаллада хоким ёрдамчиси лавозимига тайинглаган.
Шунчаси етмагандек Жумаев Худойкулни узини дехкон бозори раислигига тавсия этмокда.
Вахоланки 2022-йилнинг 7-январ куни туман прократураси томонидан №15-79/22-сонли такдимнома билан Муборак туман хокимлигига Худойкул Жумаевнинг устидан «Конун бузилиши, унинг келиб чикиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тугрисида» хат такдим этилган булиб, унда бозорнинг собик рахбари (Х. Жумаев) томонидан «Масьулияти чекланган хамда кушимча масьулияти чекланган жамиятлар тугрисидаги» конуни талаблари мунтазам равишда бузиб, келингани курсатилган.
Х. Жумаевнинг бозор рахбарлиги даврида бозор Устав фондига асоссиз равишда узгартиришлар киритилганлиги хам бу такдимномага курсатиб утилган.
Туман прокурори томонидан «ушбу такдимномани дархол куриб чикиб, конун бузилиши холатларини бартараф этиш этиш юзасидан тегишли чора тадбирлар белгиланиши» тугрисида курсатмалар берилган булса-да туман хокими барчасини назарга илмаган холда жиноят ишларини куриб чикиш урнига Х. Жумаевни куллаб кувватломокда.
Муборак Дехкон Озик-Овкат бозори МЧЖнинг турт бурчакли тамгаси ва думолок мухри жамиятда мавжуд булиб, яроксиз холга келмаган ёки йуколмаган.
Охирги лотин алифбосида ёзилган мухр ва тамгани жамият иш фаолиятида фойдаланиб келмокдамиз.
Иккинчи бор жамиятга думолок мухр ва туртбурчакли тамгани ясатиб олишга хеч кандай хукукий асослар мавжуд булмасада, собик жамият раиси Х.Жумаев томонидан конунга зид равишда жамиятга туртбурчак тамга ва думолок мухр ясатиб олинган.Туман хокими номига туман прокурори номига турмуш уртогимни адвокати Эргашев Отабекни адвокатлик суровномаларига жавоб бермасдан конунни оёк ости килиб келишмокдалар.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button