BuxoroJinoyat

Қоракўл тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси тадбиркорнинг 700 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Қоракўл тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси вазифасини бажарувчи И.К. фуқаро М.Р.нинг “Ф.М.” МЧЖ томонидан қурилаётган уй учун амалга оширган тўловини қайтариб олишда ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаатини кўриб чиқишда, МЧЖ раҳбари И.нинг ишончига кириб, аризачи М.Р.га етказиб бериш важи билан унинг 700 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button