Jinoyat

Қоракўл тумани мудофаа бўлими бошлиғи пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 1976 йилда туғилган Й.О. ўзга бир фуқарони алдаб, уни вилоят мудофаа бошқармаси сафарбарлик чақирув резерви бўлими нозири вазифасига ишга жойлаштирганлиги учун тамагирлик қилган. У ўзининг яшаш хонадонида фуқародан кимёвий ишлов берилган 100 AҚШ доллари ва 12 бош курка боласини пора тариқасида олган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Бухоро вилоятидаги «Қоракўл» божхона пости катта инспектори хорижий тадбиркордан 800 АҚШ доллари сўраб, бир қисмини олган пайтда ушланганди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button