Bo'limsiz

​Ўзбекистон президенти ўзининг «Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир» деб номланган нутқида асосий урғуни инсон қадри учун ишлайдиган давлат тизимини яратиш масаласига қаратди.

«Бугунги кунда давлатимиз инсон учун, халқ учун очилди. Халқ билан бевосита мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, муаммоларини ижобий ҳал этиш бўйича, мутлақо янги тизим яратдик.

Давлат ташкилотлари иш фаолиятида “маҳаллага тушиш”, “халқ ичига кириш, унинг “дардига қулоқ солиш”, “ташвишига шерик бўлиш” ва “муаммоларни жойида ҳал этиш” тамойиллари, асосий мезонга айланди.
Энг муҳими, биз кўп йиллар давомида амал қилиб келинган “давлат – жамият – инсон” тамойилини ўзгартирдик.
Мамлакатимизда аввало инсон, кейин эса, жамият ва давлат манфаати барча ҳаракатларимизнинг негизига қўйилди. Ҳаётимизда “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя, изчиллик билан қарор топиб бормоқда», деди давлат раҳбари.

Президентнинг бу гапларидан келгуси беш йил учун режаларни англаб олиш қийин эмас. Давлат раҳбари кейинги даврда ҳам Ўзбекистон биринчи навбатда инсон қадри учун ишлайдиган мамлакат бўлишини таъминламоқчи.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button