Buxoro

​​Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Мансуров Эркин Мухторович — Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эркин Мансуров — 1979 йил 11 июлда Вобкент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2001 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети (кундузги)ни тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Акциядорлик тижорат “Пахта банк” Вобкент туман бўлими Кредит бўлимида 1-тоифали мутахассис сифатида бошлаб, Марказий банк Бухоро вилоят Бош бошқармаси Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни мувофиқлаштириш бўлими бош иқтисодчиси (2002-2003), Марказий банк Бухоро вилоят Бош бошқармаси Тижорат банкларини назорат қилиш булими бош иқтисодчиси (2003-2004), Марказий банк Бухоро вилоят Бош бошқармаси Раҳбарият қошидаги ижрочилик интизомини назорат қилувчи – Бош нозир (2004-2010), Марказий банки Бухоро вилоят Бош бошқармаси Кичик бизнесни қўллаб – қувватлашни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи (2010-2012), лавозимларида ишлаган.

У тайинловга қадар “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки Бухоро вилоят филиали бошқарувчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button