BuxoroMIB

Қидирувдаги қарздор ота Тошкент шаҳрида ушланди

​Ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздор жисмоний шахслар, уларнинг мол-мулклари ёки олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириб топиш Бюро органларининг қидирув ходимлари томонидан амалга оширилади.

​Бюронинг қидирув ходимлари томонидан ушланган қарздорларнинг жавобгарлик масаласи судларда онлайн тартибда кўриб чиқиш амалиёти йўлга қўйилган.

Эндиликда, алимент қарздорларга оид ишлар қидирувдаги қарздор ушланган ҳудуддаги суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилмоқда.

​Жумладан, Бюронинг Шофиркон туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 06.06.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Д.Т.дан ундирувчи Қ.У. фойдасига вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

​Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаб, тўланиши лозим бўлган жами 14 млн. 500 минг сўм алимент пулларини тўламасдан, Бюро органларидан яширинганлиги учун давлат ижрочисининг14.07.2022 йилдаги қарорига асосан қарздорга нисбатан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган. 

Бошқарма қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасидақидирувдаги шахс вақтинчалик Тошкент шаҳрида яшаб келаётганлиги аниқланиб, ўтказилган қидирув тадбири давомида Ж.Бобоқулов томонидан ушланди.

Қидирувдаги қарздорга нисбатан тўпланган ҳужжатлар шу куннинг ўзида Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг биносида Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди томонидан видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд қарорига асосан қарздор Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилди ва унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, жазони ўташ учун Тошкент шаҳридаги махсус муассасага жойлаштирилди.

Ҳозирда, ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаб келаётган қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш борасидаги тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button