BuxoroMIB

Қидирувдаги ота 15 суткага қамалди

Суд ҳужжатига асосан вояга етмаган фарзандимоддий таъминоти учун қарздор шахслардан алимент ундириш белгиланган бўлсада, айрим қарздорлар алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида, Бюро органларидан яширинишга уринишмоқда.

Бундай ҳоллардан давлат ижрочисининг қарорига асосан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинади. 

Қидирув ҳаракатлари Мажбурий ижро бюроси органлари қидирув ходимлари томонидан амалга оширилади. Қидирувдаги қарздор шахсни қаердалигини аниқлаш, топиш ва жавобгарлик масаласини ҳал қилиш қидирув ходимлари ҳаракатларига боғлиқ.

Қидирув ҳаракатлари дастлаб ижро ҳужжатини ижро этиш жойида, қарздорнинг маълум бўлган охирги яшаш жойида ёки унинг мол-мулки турган жойида ёхуд ундирувчининг яшаш жойида олиб борилади ва кейинчалик қидирув ҳудуди кенгайтирилади.

Кўпчиликка бу оддий ишдай туюлиши мумкин, лекин қидирувдаги шахсни қаердалигини аниқлаш, топиш ва ундан алимент тўловларини ундириш ёки жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун қанча меҳнат сарфланади.  

Алимент пулларини ўз вақтида ололмай юрган аёл ҳолатини кўз олдингизга келтириб, унинг ўрнига бир зум ўзингизни қўйиб кўринг.

Нега энди аёл, ёлғиз боши билан бола тарбияси, еб-ичиши, кийим-кечаги, касал бўлса, дори-дармони ҳақида қайғуриши керак, фарзандни дунёга келтиришда сабабчи бўлган ота эса, қаергадир яшириниб юриши керак. Қани оталик масъулияти, қани эркаклик ғурури ? 

Қидирувдаги қарздор шахсларни топиш борасида Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув ходимлари томонидан муайян ишлар қилинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 424 нафар қарздор жисмоний шахсларга нисбатан қидирув тадбирлари олиб борилган бўлиб, шундан 422 нафари алимент бўйича қидирилган.

Бюронинг қидирув ходимлари томонидан амалга оширилган қидирув тадбирлари натижасида 135 нафар қидирувдаги шахслар топилиб,  улардан алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилган.

Алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга юборилиши таъминланган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Когонтуманлараро судининг 07.01.2022 йилдаги қарорига асосан қарздор А.Нуроновдан ундирувчи М.Абсаматова фойдасига вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлсада, қарздор алимент тўловини тўлашдан бўйин товлаб, Бюро органларидан яшринган.

Бюронинг Когон туман бўлими давлат ижрочисининг қарори билан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган. 

Қарздорни қидириш бўйича қидирув тадбирлари олиб борилиб, жорий йилнинг 5 апрель куни қарздор яқин қариндошининг вафот этиши муносабати билан яшаш манзилига келган вақтда Бюронинг қидирув ходими Ж.Бобоқулов томонидан ушланган.

Қарздор алимент тўловидан бўлган 28,2 миллион сўм миқдоридаги қарзини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Когон тумани судига юборилган.

Суд қарорига асосан қарздор А.Нуронов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган ва дарҳол қамоққа олиниб, жазони ўташ учун ИИБ махсус муассасасига жойлаштирилган.

Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button