Buxoro

Барчамизга маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида эълон қилинган 2021 йилнинг 2 ноябридан 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” акциясида Бухоро шаҳар 4 – оилавий поликлиника ходимлари ҳам фаол иштирок этишди. Мазкур топшириқ ижроси юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Баҳронов ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳ.Сафаровлар бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан поликлиника ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари бошлаб юборилди.Жорий йилнинг 9 ноябрь куни “Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида ўтказилган тадбирда Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг 20 нафар ишчи ходимлари ва Бухоро шаҳар 4 – оилавий поликлиникасининг 41 нафар ходимлари фаол иштирок этиб, 21 туп манзарали ва 18 туп мевали дарахтлар ҳамда 23 туп гул кўчатлари ўтқазилди.

Ушбу “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юзасидан “Долзарб 40 кунлик” акцияси жуда кўтаринки руҳда ўтказилиб, ўзбек мумтоз қўшиқларидан иборат мусиқали тарзда ҳашарчиларга ўзбек миллий таомлари улашилди ҳамда ёши улуғ тиббиёт ходимлари томонидан бу каби хайрли ишлар бардавом бўлишини тилаган ҳолда дуолар қилинди.

Бухоро шаҳар 4 – оилавий поликлиника бош врачи Хушнуд Жалилов

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button