Buxoro

5 маротаба қоидани бузган «Matiz» автомашинаси жарима майдончасига йўл олди

Бюронинг Бухоро тумани бўлими иши юритувида, Бухоро вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан қарздор Х.Ғаниевадан давлат фойдасига жами 5 та  қоидабузилишидан  3.053.000 сўмлик маъмурий жарималар ундириш тўғрисидаги қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида, бўлим давлат ижрочиси томонидан Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган. 
Қарздор ихтиёрий муддатда маъмурий жарималар суммасини ўз вақтида тўламаган. Қарздор Х.Ғаниева бўлим давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ҳеч қандай узрли сабабларни кўрсатмасдан, ижро ҳаракатларини бажаришга қаршилик кўрсатиб келди.  
Шу сабабли, мулкий хуқуқ асосида қарздор Х.Ғаниеванинг номида бўлган “Matiz Best” автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинди.
Қидирув натижасида автомашина топилиб, хатланди ва жарима майдончасига қўйилди.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси
қидирув инспектори
Жаҳонгир Бобоқулов

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button