BuxoroMurojaat

72 ТА ТАДБИРКОР САРСОН ТАДБИРКОРЛАРГА АЖРАТИЛГАН САВДО ДЎКОНЛАРИ НОҚОНУНИЙ РАВИШДА БЕГОНА ТАШКИЛОТГА РАСМИЙЛАШТИРИЛГАН

Бухоро вилояти Когон шахридаги «Сохибкор» дехкон бозори худудида фаолият юритувчи тадбиркорлар томонидан мурожаат.

Биз, Когон шахридаги «Сохибкор» дхкон бозори худудида фаолият юритаётган бир гурух тадбиркорлар узларимизнинг хукукларимиз бузилиб келинаётганлиги, собик шахар хокимлиги масъул шахслари томонидан узимизга ажратилган савдо дуконлари ноконуний равишда бегона ташкилотга расмийлаштириб берилгани юзасидан мурожаат килиб конунбузарлик холатларини бартараф килишда кумак сураган эдик. Бунд ай шикоят билан бир эмас, куп марталаб мурожаат килганимизга карамасдан аризаларимиз нима сабабдандир жавобсиз колиб кетди.Муаммонинг асл мазмуни куйидагича:Биз — бир гурух тадбиркорлар Когон шахридаги эски «Сохибкор» дехкон бозори худудидаги дуконларда тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиб келаётган эдик. Ишлаб келаётган дуконларимиз хар биримизнинг хусусий мулкимиз эди. Когон шахар хокими И.Фармоновнинг 2008 йил 6 октябрдаги 544- сонли карорига асосан «Сохибкор» дехкон бозори курилиши учун 4 гектар ер майдони ажратилиб дехкон ва буюм бозори МЧЖ буюртмачи этиб тайинланди. Бирок, янги дехкон бозори худудидаги жами 72та савдо дуконлари тадбиркорларнинг узлари томонидан куриб битказилди,курилиш учун курувчи ёллаб, курилиш материалларини узимизнинг хисобимиздан сотиб олиб курилишни 2009 йилга келиб тугатдик. 2019 йилнинг бошида курилиш олиб бориш ишлари буйича тендерда ютиб чиккан «Гиждувон Зарангари Курилиш» корхонаси томонидан савдо дуконларига шишадан эшик урнатилиб, дукон поллари плитка килинди, 4 тадан плафон урнатиб электр счетчик урнатилди. Шундан сунг савдо дуконларига кучиб кириб тадбиркорлик фаолиятимизни бошладик. Бугунги кунга келиб, мазкур корхона— «Гиждувон Зарангари Курилиш» ихтисослаштирилган таъмирлаш курилиш ташкилоти(ИТКТ)биздан бу ишлар учун хар биримиздан 36 млн.сумдан,баъзиларимиздан 53,70 млн. сумгача пул талаб килиб, бу пул туланмаган такдирда дуконлардан кучирилишимизни билдириб асоссиз талаблар куйиб келаяпти. Вахоланки, мазкур курилиш ташкилоти томонидан амалга оширилган ишлар хажми 10-11 млн сумни ташкил килади. Курилиш ишларибошланаётган пайтда шахар хокими тадбиркорлар билан учрашиб курилиш ишлари тахминан, куп булса 15 млн. сумча булишини айтган эди, лекин бугунги кунга келиб «Гиждувон Зарангари Курилиш» курилиш ташкилоти бизнинг маблагларимиз,мехнатимиз эвазига курилган савдо дуконларини узининг эгалигига олиб биздан катта микдордаги пулларни талаб килиб келаяпти. Когон шахар собик хокимининг узи хам гарчи унинг ваколатига кирмаса-да, бизлар.га тазйик утказиб пулларни курилиш корхонасига утказиб беришни талаб килиб келаётгани хам шубхалидир. Савдо дуконларини бетонини килдиришга алохида пул туладик, дуконни гишт билан кутарилишига хам алохида пул туланди,дуконларнинг усти плита билан ёпилиши, электромонтаж ва штукатурка килинишига анча пул харажат килдик. Бугунги кунга келиб, курилиш корхонаси шишадан битта эшик урнатиб, плитка урнатгани учун 35млн. сумдан 60 млн. сумгача пул талаб килиши адолатсизлидан булак нарса эмас. Виз бажарилган ишлар тугрисида хисоб-китоблар тугрисида Ф-2 шаклдаги хисоботни талаб килсак-да бу хужжат хам такдим килинмасдан келинаяпти. Хозирги кунда бу савдо дуконларида биз оила аъзоларимиз, ишчилар билан бирга фаолият юритиб кун кечираяпмиз, карийб 200 та киши шу дуконлардаги фаолият натижасида оиласини тебратаяпти. Савдо дуконлари ноконуний равишда, бизнинг розилигимизсиз «Гиждувон Зарангари курилиш» МЧЖга утказилгани окибатида шунча киши даромадсиз, ишсиз колиш хавфи тугилаяпти.Мазкур конунбузарлик, мулкни очикдан очик узлаштириш холатлари буйича шахар прокуратурасига хам мурожаат килдган эдик. Бирок, Когон шахар прокурори С.С.Жураев аризамизни юзаки текшириб, 2021 йилнинг 10 июнида 42та савдо дуконлари «Сохибкор инвест курилиш МЧЖнинг «Гиждувон Зарангари курилиш» МЧЖ олдидаги карзи эвазига унга берилгани,бу хакда Когон шахар хокимининг 2021 йил 7 январдаги 13-сонли карори кабул килинганини билдириб, бизга судга мурожаат килишни маслахат берилибди. Бунда, шахар прокурори бировнинг мулки хисобланмиш, жумладан бизнинг маблагларимиз кушилган савдо дуконларининг хокимият органи томонидан амадда текинга бериб юборидганига умуман эътиборсизлик б ил ап караган. УзР Фукаролик кодексининг 184- моддасига кура, мол-мулк олиш – сотиш, айирбо пт\аш, хадя килиш шартномалари хамда конун билан такикланмаган бошка битимлар асосида мулк килиб олиниши мумкин. Лекин Когон шахар хокими узининг 2021 йил 7 январдаги 13-сонли карори билан мулкни кимошди савдосига хам куймасдан, тугридан тугри «Гиждувон Зарангари курилиш» МЧЖ хисобига утказиб берганлигини кандай тушуниш мумкин? Бу кошдни очикдан очик бузиш, давлат мол-мулкини кимошди савдосида сотиш тугрисидаги тартиб-коидаларни менсимаслик эмасми7 Афсуским, Когон шахар прокурори ишнинг бу холатларига хукукий бахо бермасдан, очикдан очик конунбузарлик холларига куз юмиб бизга юз аки жавоб йуллаш билан муаммони узидан сокит килган. Холбуки, ер майдонларида куриладиган савдо дуконларига эгалик килиш учун шахар хокимлиги томонидан лотерея хам ташкил килиниб, савдо дуконлари талабгорлар уртасида таксимлангани, савдо дуконларига кушилган маблагларимиз хам инобатга олинмасдан юзаки, «Мендан кетгунча,эгасига етгунча» кабилидаги жавоб билан шахар прокурори бизни сарсон килишда давом этмокда. Аризамизда кутарилган, яъни «Гиждувон Зарангари курилиш» МЧЖ томонидан савдо дуконларида факат шишадан эшик куйилиб, плитка ётказилгани учун катта кийматдаги мулкнинг факат хоким карори билан унга текинга бериб куйилгани умуман текширилмаган, амалга оширилган курилиш ишларининг хажми ва киймати хакида суд курилиш экспертизаси хам тайинланиб аниклик киритилмади. Виз ушбу мазмундаги шикоятимиз билан 2021 йилнинг Сизнинг номингизга 2021 йилнинг 16 сентябрида хам мурожаат килган эдик, вилоят прокуратураси томонидан шикоятимиз Когон шахар прокуратурасига юборилган экан, аризамиз буйича Когон шахар прокурори шахар хокимининг карорини бекор килиш буйича манфаатдор шахсларга тегишли курсатмалар берилгани, маъмурий судга шу хакда ариза киритилиши билдирган эди. Аризани урганиб чора куришлик учун шахар прокуратурасининг ёрдамчиси Бобир исмли ходимга берилди, лекин у турли бахоналар билан аризани куриб чикилишини оркага суриб келаяпти. Шу масалада унта. неча марталаб мурожаат килдик, у хали «Сохибкор инвест курилиш» унитар корхонаси рахбарини топа олмаётгани, хали бошка бахоналар билан сансалорликка йул куйиб келаяпти. Охирги мартада прокуратура «Сохибкор инвест курилиш»t;j-Iунитар корхонаси рахбарияти маъмурий судга шахар собик хокимининг карорини хакикий эмас,деб топиш тугрисида даъво киритилиши маълум килинди, лекин бу иш хам охирига етказилмасдан колиб кетди. Шахар прокуратурасига хоким карорини бекор килиш тугрисида протест келтиришни сурасак, у ердан бу бизнинг ваколатимизга кирмайди,деган жавоб олаяпмиз, вахоланки, Узбекистон Республикаси Прокуратура тугрисида»ги конунида прокурорларнинг ноконуний хукукий хужжатларга протест келтириш хукуки мустахкамлаб куйилган, хозирча бу хукук бекор килинмаган.

КОГОН ШАҲАР ХОКИМЛИГИ “СОХИБКОР” ДЕХҚОН ВА БУЮМ БОЗОРИ МАЪМУРИЯТИ ВА “ҒИЖДУВОН ЗАРАНГАРИ ҚУРИЛИШ” ИХТИСОСЛАШГАН ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТИ ТОМОНИДАН МУЛКЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИБ ЮБОРИЛГАНИ, БУНИНГ УСТИГА БАЖАРИЛМАГАН ИШЛАР УЧУН КАТТА МИҚДОРДАГИ ПУЛЛАРНИ ТАЪМАГИРЛИК ЙЎЛИ БИЛАН ОЛИШДА ИФОДАЛАНГАН ХАТТИ ХАРАКАТЛАРИГА ҚОНУНИЙ БАХО БЕРИШГИЗНИ СЎРАБ ҚОЛАМИЗ АЙБДОР ШАХСЛАРНИ ТЕГИШЛИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШГА ШУНИНГДЕК КОГОН ШАҲАР СОБИҚ ХОКИМИНИНГ 2021 ЙИЛ 7 ЯНВАРДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУЛКИ ХИСОБЛАНГАН САВДО ДЎКОНЛАРИНИ “ҒИЖДУВОН ЗАРАНГАРИ ҚУРИЛИШГА” БЕРИБ ЮБОРИШ ТЎҒРИСИДАГИ 13-СОНЛИ НОҚОНУНИЙ ҚАРОРИНИ БЕКОР ҚИЛИШИНГИЗНИ СЎРАБ ҚОЛАМИЗ

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button