Bo'limsiz

8 ой ичида 323 нафар ўзбек фуқаросининг жасади хориждан олиб келинган

2021 йилнинг 8 ойи давомида хорижда вафот этган 323 нафар фуқаронинг жасади олиб келинган, 271 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар эса  қайтарилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

4 минг 150 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилиб, 219 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилган.

Оғир тан жароҳати олган 11 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.

Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 692,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button