Jinoyat

82 500 АҚШ долларига ер майдони сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Ш. ва Ф.Б.лар “L.М.” МЧЖга Зангиота туманида янги технологиялар асосида иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,5 гектар ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 82 500 АҚШ долларига сотиб, кейинчалик танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button