BuxoroSud

Қўшнисини кетмон билан чопган шахс 15 йилга қамалди

Бир сотих ер майдони устида жанжаллашиб келаётган қўшнисини кетмон тиғи билан бир неча маротаба уриб, чопиб, ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш жиноятини содир қилган шахс 15 йилга қамалди.

Бухоро туманида туғилган ва илгари судланмаган фуқаро Э.Я. 27 йилдан буён Бухоро шаҳридаги хонадонлардан бирида уч нафар фарзанди билан яшаб келган. 2015 йилда Ў.Б. исмли аёл унга қўшни бўлиб келган.  Ҳар икки қўшни ўртасида 9 йил давомида ер масаласида ўзаро келишмовчилик давом этган. Шу йиллар мобайнида уларнинг можаролари турли судларда кўрилган, маҳалла йиғилишларида муҳокама қилинган. Шунга қарамасдан, улар ўртасида жойлашган ва ҳар иккаласига ҳам расман тегишли бўлмаган 1 сотихли ерга талашиш аянчли оқибат билан якунланди.

Кунларнинг бирида қўшни аёл тушликвақтида елкада кетмони билан маҳаллаҳашарига кетаётган, спиртли ичимликтаъсирида бўлган Э.Я.га ўзига тегишлибўлган автомашинадан тушмасдан, унга«уйингни бузишни бошламадингми, барибирбузасан» деган. Э.Я. бундан жаҳлланган ваунга беписандлик қилган қўшни аёл ўтирганмашина олд салон деразасини кетмон дастасибилан уриб синдирган ва «сени ўлдираман!» – дея бақириб, жаҳл отига минган.

Аёлнинг 12 ёшли вояга етмаган қизи кўзолдида уни машинадан тортиб туширган. «Сени чопаман, яшашга ҳақинг йўқ» деб, қўлида бўлган кетмон билан шафқатсизларчаунинг ҳаёти учун муҳим бўлган бош соҳаси, юз-жағ ва танасининг турли соҳаларига бирнеча маротаба қасддан урган, чопган. Воягаетмаган қизнинг жовраб, «онамни ўлдирманг, онамни урманг», – дейишига қарамай, кетмонтиғи билан Ў.Б.нинг ҳаётига хавф солувчиоғир тан жароҳати етказган. У ҳушсизланганидан сўнг, Э.Я.: «Мана, эндиўлдинг!» – деб кулиб, воқеа жойидан кетган. Ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш жиноятини содирқилган. Қўшниси ўлди, деб ўйлаган ва ҳечқандай ёрдам кўрсатмаган.

Қонга беланган оғир аҳволдаги Ў.Б. ҳуш-беҳуш боши устида йиғлаб турган қизигаИИБнинг «102» қисқа рақамига қўнғироққилишини айтган.

Воқеа жойига зудлик билан ИИБ ҳудудпрофилактика инспектори етиб келган вабиринчи ёрдамни кўрсатган ва оғираҳволдаги беморни РШТЁИМ Бухоро филиалига олиб борган. Жабрланувчинингсаломатлиги ўта оғир даражада бўлишигақарамай, унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

«9 йилдан ортиқ вақт давомида қўшнимменга ер масаласидаги келишмовчилик сабабдоимий равишда маънавий босим ўтказибкелди. «Сени ўлдираман», «Сени чопибташлайман» деган важлар билан қўрқитарди. Аммо, сабр билан чидаб келдим. Мен-ку, майли, аммо, ҳали вояга етмаган қизимнинголдида мени шафқатсизларча чопиб ташлаб, бир умр саломатлигимга даҳл қилганини ҳечқачон кечирмайман. Қонун доирасида чоракўриб, жазони ҳам қилмишига ярашатайинлашларини талаб қиламан», – деган суд-тергов давомида Ў.Б.

Айбдор Э.Я.нинг ҳатти-ҳаракатлариганисбатан Ўзбекистон Республикаси Жинояткодекси 25- (Жиноятга тайёргарлик кўриш важиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг «ж» (ўта шафқатсизлик билан) банди қўлланилган. Унга у модда билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишжазоси тайинланган. У тайинланган жазони умумий колонияларда ўтайдиган бўлди.

Жинят ишлари бўйича 

Бухоро шаҳар суди судьяси​​​​​​ М.Бобоев

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button