MurojaatSud

Блогер  аризаси инобатга олинмайдию мансабдор шахс аризаси инобатга олинадими?

Блогерларга нисбатан охирги пайтлар жуда босим кучайиб кетмоқда, сабаб нимада экан ?

Мансабдор шахслар тўғрисида танқидий мақолалар нега хукуматга ёқмаяпти.Куни кеча фейсбук интернет тармоғидаги  “Халқ назорати” каналида бир мақолага кўзим тушди https://www.facebook.com/share/p/EVwC9QirPHCteAiP/?mibextid=oFDknk ўқиб афсус дея қолдим холос .

Хурматли Олий суд раиси Бахтиёр Исломов ушбу мақолани назоратга оласиз деб умид қиламиз.

Сурхандарёлик блогер Рустам Тогаев нега кўринмай қолди?

Саволга жавоб:  ЖИБ судининг ҳукмига кўра Р.Тогаевга интернетдан фойдаланиш тақиқланди. 

Рустамбек Тогаев доим ҳақиқатни гапирган оддий ва ҳалол инсон эканлигини ҳамма билади. 

Рустамбек Тогаевнинг айтишича, ҳаммаси, жинсий ориентацияси бошқача бўлганлар (ЛГБТ) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳасига ўзгартириш киритилиб, енгиллик беришга қарши чиққани, бу ҳақида интернетда танқидий постлар чиқарганидан кейин бошланган.(Бу лойиҳа муаллифлари кимлар эканлигини кўпчилик яхши эслайди.) 

Бир гуруҳ Адлия масъуллари томонидан афғон уруши қатнашчиси, 1-гуруҳ ногирони Рустамбек Тоғаевга қилинган “ҳужум”нинг кўламига боқинг:

– Адлия вазирини ўринбосари Ш. Рабиев;

– Департамент раҳбари С.Абдуллаев; 

– вазир маслаҳатчиси Ш.Соатова; 

– Матбуот хизмати раҳбари С.Ўринбаева;

– Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи А.Дадажонов ва ҳ.к. 

Юқорида номлари келтирилган шахслар Р.Тогаев устидан ИИВга ариза ёзиб беришган, гўёки уларга туҳмат қилиб ишчанлик қобилиятига жиддий таъсир кўрсатаётган экан. 

Булар ҳали кўринганлари. 

Панада туриб қўллаб-қувватлаётган янада қудратли кучлар қанча экан…?! 

Адлияни қиладиган бошқа иши қолмаган-у, ҳаммаси бирлашиб Рустам акани йўқ қилишга бир ёқадан бош чиқаргандек гўё… 

Р.Тогаевни “овозини ўчириш” учун шунчалик пухта ва қатъий режа тузилганки, эшитиб ёқа ушлайсиз. 

1⃣ 2022 й. 31 сентябр маъмурий қилинди. 

А.Дадажоновга 5 млн сўм маънавий зарар, 774 минг суд харажатлари учун, давлат фойдасига 1 млн 50 сўм давлат божи. 

2⃣ 2023 йил декабрда жиноий қилинди. Ҳукмда жарима 15 млн сўм, 2 йил уй қамоғи ва 2 йил интернетдан фойдаланиш тақиқланган.

Тогаевнинг интернетга киришидан баъзи амалдорлар ўлгудай қўрқишади шекилли, Соатованинг “Р. Тогаевнинг интернетга киришини тақиқланг” деган биргина илтимосини суд сўзсиз ва аъло даражада бажариб, бирйўла 2 (икки)  йилга интернетга киришни тақиқлаб қўйди. 

Қонунларда шунақа жойи ҳам борми?  

3⃣ Булар ҳам етмаганидек, яқинда,

– Департамент раҳбари С.Абдуллаев 500 млн сўм; 

– вазир маслаҳатчиси Ш.Соатова 250 млн сўм; 

– Матбуот хизмати раҳбари С.Уринбаева 250 млн сўм маънавий зарар ундириш учун судга мурожаат этибди. 

Аввал маъмурий қилишди. 

Кейин жиноий қилишди. 

Энди эса суд орқали яна 1 млрд сўм ундиришмоқчи… 

Қойилмисиз…?! 

Пенсияга яшайдиган ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронга адлия томонидан шунча зулм қаердан пайдо бўлганига ҳайронман. 


❗ҚИСҚАСИ, ҳолат шахсан давлат раҳбарига етиб бормаса, ҳали-вери ҳақиқат юзага чиқиб, адолат тантана қилишига умид қилмасаям бўлади.

Хурматли Президентимиз “Рахбарларни танқид қилиб расми билан чиқаринг” деб айтган бўлсаларда афсуски бу айрим рахбарларга ёқмаябти

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button