BuxoroMurojaatSud

Шифокорнинг айби билан соғлиғини йўқотган аёл мурожаати назоратга олинадими?

Бухоро вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлов хайъати тафтиш инстанциясига 

Жабирланувчи Хасанова Гулноза Фарҳод қизи томонидан 

Бухоро виляти судининг ЖИБ судлов ҳайъати апелляция инстациясининг 29.01.2024 йилдаги ажримига нисбатан 

Ш И К О Я Т

   Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг 2023 йил 22 декабрдаги ҳукми билан судланувчи Хамроев Шамсиддин Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми “б” банди билан айбдор деб топилиб, унга акушер гениколог шифокор лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, жиноят кодекисининг 57-моддаси қўлланилиб, 2 йил озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган. 

  Суд ҳукми адолатли, асосоли ва қонунинй чиқарилган.

  ЖИБ Вобкент туман судининг 2023 йил22 декабрдаги ҳукмига нисбатан судланувчи  Хамроев Шамсиддиннинг манфаатига киритилган апелатсия шикояти Бухоро вилоят суддининг жиноий ишлари бўйича судлов ҳайъати апелация инстанциясининг  2024 йил 29 янгвардаги ажрим бўлими билан ЖИБ Вобкент туман судининг 2023 йил 22 декабрдаги ҳукми ўзгартирилиб, судланувчи Ш.Хамроевнинг харакатларида Ўзбекиистон Республикаси Жиноят кодекисининг 116-моддаси 4-қисмининг “б” бандидан Жиноят кодекисининг 116-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб ва унга нисбатан 3 йил тиббиёт муассасаларида акушер генеколог шифокор лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Букхоро вилоят судининг жиноий ишлар судлов ҳайъати апллация инстанциясининг 2024 29 январдаги ажрими асоссиз, адолатсиз ва қонунсизқабул қилинган вва шу сабабли вилоят судининг тафтиш инстацияси томонидан апеллация инстациясининг 2024 йил 29 январдаги ажрими бекор қилиб ва ЖИБ Вобкент туман судининг 2023 йил 22 декабрдаги ҳукмига ўз кучиди қолдирилишини сўрайман.

    Апеллация инстацияси томонидан судланувчи  Хамроев Шамсиддиннинг манфаатида киритилган апелляция шикояти Бухоро вилояти судининг жиноЯт ишлари бўйича судлов хайъати апелляцсия инстациясининг 2024 йил 29 январдаги ажрими билан ЖИБ Вобкент туман судининг 2023 йил 22 декабрдаги хукми ўзгартирилиб, судланувчи Ш.Хамроевнинг харакатларида ЎЗбекистон Республикаси Жиноят кодекисининг 116-моддаси  4-қисмининег  “б” бандидан Жиноят кодекисининг 116-моддаси  1-қисмига асоссиз в қонунсиз равишда қайта малакаланади.

    Апелляция инстанцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги “Траснпорт харакати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалётининг айрим масалалари тўғрисида”ги  10-сонли қарорирининг 11-бандига асосланиб, судланувчи Ш.Хамроевнинг қонунсиз хатти-харакатлари оқибатида менинг бачадоним олиб ташланиши, менга етказилган оғир тан-жарохатининг гўёки бошқа оғир оқибатлар тоифасига кирмаслигига урғу берилган

    Мазкур холатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининиг малакали шифокорларини ва ЎЗбекистон Республикаси Суд тиббий экспертиза марказининг экспертларинижалб қилинишини илтимос қиламан.      

  Юқоридагиларни инобатга олиб, аплляция инстациясининг 2024 йил 29 январдаги ажримини бекор қилиб ва ЖИБ Вобкент туман судининг 2023 йил 22 декабрдаги ҳукмини ўз кучида қолдирилишини сўрайман. 

Жабрланувчи                                                                              Г.Ф.Хасанова

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button