Prokuratura

Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли Қарори ижросини истеъмолчиларга тушунтириш бўйича вилоят прокуратураси томонидан вилоятда барча туман-шаҳар прокурорлари, ҳокимлик, адлия, солиқ, Департамент, бюро, ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла еттилиги ва Штаб аъзолари томонидан тарғибот ватушунтириш ишлари ташкил қилинди.

Хусусан, прокуратура органларининг 54 нафар ходими айнан ушбу топшириқ   ижросига   бириктирилди.

Айнан прокуратура органлари томонидан 4 100 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 27 та телевидение, 1101 та интернет тармоқлари ҳамда аҳоли ўртасида 2 972 маротаба оғзаки   чиқишлар   қилинди.

​Тарғибот ва тушунтириш ишлари график асосида олиб борилаётган бўлиб, бугунги кунда барча йирик истеъмолчилар ҳамда аҳоли ўртасида бу борада тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Шу бирга, электр энергияси ва табиий газга ноқонуний уланиш бўйича рейд тадбирлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олиб борилиб, ўтказилган 2 984 та рейд тадбирларда ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 2 751 та ҳолатда 17,7 млрд. сўмлик энергия ресурслари   талон – торож   қилинганлиги   аниқланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан 38 та (11 та газ ва 27 та элеткр) жиноий ва 1230 та маъмурий ишлар   қўзғатилди;

Тадбирлар давомида 11 та ҳолатда 1,8 млрд. сўмлик майнинг қурилмалари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.

Прокуратура органлари томонидан ёқилғи-энергетика соҳасида ўрганиш ва тарғибот тадбирлари манзилли олиб борилмоқда.

Вилоят прокуратураси

бўлим катта прокурори Ш.Солиҳов

Бош прокуратура

бошқарма прокурори  А.Исмаилов

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button