“Коррупцияга қарши кураш — адолатли жамият сари қадам”
Бухоро шаҳрида ёшлар ўртасида “Коррупция ва унинг оқибатлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбир Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Бухоро вилояти бўлинмаси томонидан амалга оширилаётган, 30 миллион сўм маблағ билан ғолиб деб топилган “Коррупцияга қарши кураш — адолатли жамият сари қадам” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Шифокорлик факультети, Стоматология йўналиши 228–229 гуруҳ талабалари иштирокида “Коррупция – миллат душмани!” шиори остида учрашув ўтказилди.
Коррупциянинг жамият тараққиётига салбий таъсири ҳақида маълумот берилди; ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, савол-жавоблар ташкил этилди; ҳар бир фуқаронинг коррупцияга қарши курашдаги масъулияти таъкидланди; фуқаролик жамияти институтларининг бу жараёндаги аҳамияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида талабалар ўз фикр ва таклифлари билан иштирок этишди, коррупцияга қарши курашишда фаол бўлиш истакларини билдиришди. Фаол иштирокчилар махсус рағбатлантирилди.
Лойиҳанинг аҳамияти
“Коррупцияга қарши кураш — адолатли жамият сари қадам” лойиҳаси орқали:
-ёш авлодда ҳуқуқий маданият оширилади;
-фаол фуқаролик позицияси шакллантирилади;
-коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат кучайтирилади.
Лойиҳанинг кейинги босқичларида ҳам турли тарғибот тадбирлари ва учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.