ДХХ ХОДИМИ ЭКАНИНИ АЙТГАН НИҚОБЛИ ШАХСЛАР КИМ?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрация раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёевага
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилло Тўлқинович Йўлдошевга
Ўзбекистон Республикаси ДХХ раҳбари Баҳодир Низомович Қурбоновга
Ўзбекистон Республикаси И.И.В Азиз Анварович Тошпўлотовга
Биз Сизларга Шофиркон туман чўл ҳудудидан яйлов ер майдонларини шартнома асосида ижарага олганимизни, “Боғиабзал Чордара” фермер хўжалиги ва “Адилбек Абдуллах Шобдар” МЧЖ эгалигидаги яйлов ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шундан кейин “Олтин кон” МЧЖ ходимлари ва Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходимлари “Боғиабзал Чордара” фермер хўжалиги ва “Адилбек Абдуллах Шобдар” МЧЖ эгалигидаги яйлов ер майдонлари “Олтин кон” МЧЖга тегишлилигини иддао қилиб, хўжалик фаолиятига аралашиб тадбиркорлик фаолиятимизга асоссиз аралашганлари юзасидан ёзма ва видео мурожаат қилган эдик.
Мурожаатимиз юзасидан Шофиркон туман прокуратураси ва Шофиркон туман ИИБ биноларига “Олтин кон” МЧЖ ходими Турсунов Юнусни чақиртириб, “Олтин кон” МЧЖга тегишли ҳужжатлар ўрганилганида Боғиабзал Чордара” фермер хўжалиги ва “Адилбек Абдуллах Шобдар” МЧЖ эгалигидаги яйлов ер майдонларига “Олтин кон” МЧЖнинг даҳлдорлиги йўқлигини маълум қилиб, Турсунов Юнусга Боғиабзал Чордара” фермер хўжалиги ва “Адилбек Абдуллах Шобдар” МЧЖнинг хўжалик фаолиятига аралашмаслигини ва яйлов ер майдонларига даҳл қилмасликларини билдирилган эди.
Шунга қарамасдан “Олтин кон” МЧЖ ходимлари ва Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходимлари “Боғиабзал Чордара” фермер хўжалиги ва “Адилбек Абдуллах Шобдар” МЧЖ хўжалик фаолиятига аралашиб, “Боғиабзал Чордара” фермер хўжалиги ва “Адилбек Абдуллах Шобдар” МЧЖ эгалигидаги ер майдонларига асоссиз кирганликлари сабабли “Боғиабзал Чордара” фермер хўжалиги ва “Адилбек Абдуллах Шобдар” МЧЖ эгалигидаги ер майдонларини Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси билан шартнома тузиб, қўриқлашга топширдик.
Аммо, шундан кейин ҳам “Олтин кон” МЧЖ ходимлари ва Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходимлари бир неча маротоба қўриқланадиган объект яхлитлигини бузиб, босқинчилар каби бостириб кириб, ноқонуний ҳаракатларни амалга ошириб келишди.
Бу ҳолатлар юзасидан бир неча маротоба ёзма ва ижтимоий тармоқлар орқали юқори турувчи давлат раҳбарларига, Навоий вилоят прокурорига, Бухоро вилоят прокурорига жуда кўп маротоба мурожаатлар қилдик.
Аммо, бизлар қилган мурожаатлар оқибатсиз қолиб “Олтин кон” МЧЖ ходимлари ва Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари қўллаб-қуваттланиб, келгусида уларнинг такрор ва такрор ноқонуний ҳаракатлар қилишига замин яратилиб берилди.
Хусусан, 2026 йил 22 сентябрь куни соат 11:30 ларда Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими биносига Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси ходими майор Ўткир Бозоров Ўлмас Тўлаевни чақиртириб, Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси ва “Боғиабзал Чордара” фермер хўжалиги ҳамда “Адилбек Абдуллах Шобдар” МЧЖ ўртасида тузиб, имзоланган Объектни қўриқлаш шартномасини бир томонлама бекор қилишини ва хизмат олиб бораётган ходимларни постдан олиб келишини айтди.Ў.Тўлаев унга шартномани бир томонлама бекор қилишга сабаб нималигини сўраганида, қўриқланадиган объектда ходимлар учун етарли шароитлар қилинмаганини ва камчиликлар бартараф этилмаганини билдирди. Аслидакамчиликлар бартараф этилгани ва ходимлар учун барча шароитлар яратилганини Ў.Тўлаев маълум қилган ва Қўриқлаш раҳбари билан учрашувни ташкиллаштириб беришни, шартнома раҳбар билан тузганини айтдган. Шундан кейин Ў.Бозоров “Боғиабзал Чордара” фермер хўжалиги ҳамда “Адилбек Абдуллх Шобдар” МЧЖга тегишли ер майдонлари жойлашган ҳудуддаги қўриқчилар хизмат олиб бораётган блок постларни кўздан кечириш учун боришини билдиради.
Ў.Бозоров Ў.Тўлаев билан учрашишдан олдин “Олтин кон” МЧЖ ходими Юнус Турсунов билан учрашади. Ў.Бозоров қўриқланадиган ҳудудга бораётган вақтида “Олтин кон” МЧЖ ходимлари ва Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходимлари блок постга борадиган йўлни қазиб, қум билан тўсаётганини гувоҳи бўлган бўлсада бу ҳолатга эътироз билдирмайди. Бу ҳолат юзасидан Шофиркон туман Қўриқлаш хизмати бўлим бошлиғи Н.Негматов Ў.Тўлаевга билдирганида Ў.Тўлаев ушбу масалада Шофиркон туман прокурорига мурожаат қилишини билдиради.
Ў.Тўлаев “Олтин кон” МЧЖ ходими Муҳиддинов Зайниддин билан унга тегишли +998917770056 рақамли қўл телфонига 23.09.2026 йил соат 11:49да қўнғироқ қилиб суҳбатлашиб –“ нега “Адилбек Абдуллах Шобдар” МЧЖ эгалигидаги ер майдонларига ҳамда қўриқчилар томонидан қўриқланадиган блок постга борадиган йўлни қазиб, қум билан тўсганликларини сўраганида бу ишни амалга оширишга юқоридан шунақа команда бўлганини, тепадан қоғоз келганини, бизлар бир бажарувчимиз, менимча атмен бўлса керак”-деб айтади.
Ў.Тўлаев Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси ходими Шахзод Бақоев билан 23.09.2026 йил соат 12:27да телфон орқали суҳбатлашганида –“2026 йил 23 сентябр куни кеч соат 03:20лар чамасида 20 (йигирма) дан ортиқ маскадаги шахслар “Олтин кон” МЧЖга тегишли 4 (тўрт) дона “Пикат” русумли автомашина ва давлат рақами ечиб олинган 2(икки) дона “Tayota” русумли автомашинада қўриқланадиган объект яхлитлигини бузиб, бостириб кирганлари, шундан сўнг улар хизмат олиб бораётган қўриқлаш ходимларига тегишли хизмат уйларини ичики қисми, том қисми ва ёнида бўлган чўпонга тегишли уй ичини ҳамда тоғ тепасини текширганлари, қўриқлаш ходими Шаҳзод Бақоев улардан кимлигини ва хизмат гувоҳномасини кўрсатишни талаб қилганида маскадаги шахслар хизмат гувоҳномаларини кўрсатмасдан, ўзларини ДХХ ходими деб таништиришгани, кейинчалик маскадаги шахслар қўриқлаш ходимига ўзларини Конимехданмиз, Тошкентданмиз, Ички ишларданмиз дейишгани, маскадаги ходимлар тадбир вақтида хужжат кўрсатилмаслигини, тадбирни нимага асосан ўткзаётганликларини асослаб бермасдан, қўриқлаш ходимларини ҳам олиб кетишларни айтишгани, қўриқлаш ходими Ш.Бақоев маскадаги шахслар билан ўзининг раҳбарини улар билан гаплаштирганини, маскадаги шахслар қўриқлаш ходимидан қандайдир ҳужжат талаб қилгани ва улар “Олтин кон” МЧЖ конторасида обедгача бўлишларини, ўша жойга ҳужжатларини олиб боришини, маскадаги шахслар “Олтин кон” МЧЖга тегишли автомашинада юришгани, Ю.Турсунов блок постда қўйилган тўсиқни (шлакбаун) бузишини, “Олтин кон” МЧЖ ходими Юнус Турсунов ДХХ ходимларига Бухоро ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш ходимлари олдинги сафар ҳам “Олтин кон” МЧЖ ходимлари ва Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходимларини қўриқланадиган объект ичкарисига киришга қўймаганликларини, блок постдан “Форд” русумли автомашина киришини,Ю.Турсуновнинг гаплари ёлғонлигини ва рост бўлса асос кўрсатишини айтганини, Ю.Турсунов қўриқлаш ходими Ш.Бақоевга “Олтин кон” МЧЖ ходимларини ўтказишга халақит қилмаcликларини айтганини, маскадаги ходимларга раҳбарлик қилган шахс “ол булани ҳаммасини, машинага бос, олиб кетамиз” -деб айтган.
Ў.Тўлаев 23.09.2026 йилги ҳолат юзасидан икки маротоба 102-рақамига қўнғироқ қилиб, мурожаат қолдирган.
Бундан ташқари Ю.Турсунов топшириғига асосан “Олтин кон” МЧЖ ходими Муҳиддинов Зайниддинва унинг ходимлари ҳамда Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходими Анвар Сахатов ва унинг ходимлари 27.09.2026 йил соат 10:26ларда Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўриқланаётган блок пост олдига бориб, қўриқлаш ходимларига қалбаки ҳужжатларни кўрсатиб, “Адилбек Абдуллх Шобдар” МЧЖ эгалигидаги ҳудудга киришга уринишади. Аммо, Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси ходимлари уларни қўриқланадиган ҳудудга киритишмайди. Шундан кейин Ю.Турсунов топшириғига асосан “Олтин кон” МЧЖ ходими Муҳиддинов Зайниддин ва унинг ходимлари ҳамда Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходими Анвар Сахатов ва унинг ходимлари 27.09.2026 йил соат тахминан 12:30ларда “Олтин кон” МЧЖга тегишли оғир техника ёрдамида қўриқланадиган объект яхлитлигини бузиб, қўриқланадиган ҳудудга бостириб киришади. Ў.Тўлаев ушбу ноқонуний ҳолатни бартараф этиш бўйича хизмат олиб бораётган қўриқчиларига,Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ва Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати навбатчилик қисмларига ҳамда 102-рақамига мурожаат қилган бўлсакда, шу куни унинг мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган. Ҳатто қўриқландиган объектга хизмат олиб бораётган қўриқчилар раҳбарият рухсат бермаса қўриқланадиган объект яхлитлигини бузиб, қўриқланадиган ҳудудга бостириб кирган “Олтин кон” МЧЖ ходимлари ва Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходимларига нисбатан қонунда белгиланган чора кўра олмасликларини билдиришади.
Аслида “Олтин кон” МЧЖ ходимлари ва Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходимларини қўриқланадиган объект яхлитлигини бузиб, қўриқланадиган ҳудудга бостириб кириши улар ўзлари томонидан илгари амалга оширган ноқонуний ҳаракатларини йўқ қилишга қаратилган бўлиши мумкин!?
Чунки, бир неча бор “Олтин кон” МЧЖ ходимлари ва Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходимларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаатлар қилинган.
“Олтин кон” МЧЖ ходимлари ва Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходимлари томонидан “Боғиабзал Чордара” фермер хўжалиги ва “Адилбек Абдуллах Шобдар” МЧЖ хўжалиги эгалигидаги яйлов ерларининг жуда катта қисми пайҳон қилинган ва жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Юқорида баён этилганларга асосан мурожаатимизда келтириб ўтган ҳар бир важларимиз шахсан бизларнинг иштирокимизда ўрганилишини, “Олтин кон” МЧЖ ходимлари ва Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходимлари томонидан “Боғиабзал Чордара” фермер хўжалиги ва “Адилбек Абдуллах Шобдар” МЧЖ хўжалиги эгалигидаги яйлов ерларининг жуда катта қисми пайҳон қилингани ва жуда кўп миқдорда зарар етказилган ҳолати тегишли мутахасислар томонидан аниқланишини, бир неча ойлардан буён “Олтин кон” МЧЖ ходимлари ва Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходимлари ҳамда илгариги мурожаатларимизда номлари қайт этилган ташкилот ва орган ходимлари ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини ҳамда қонунда белгиланган чора кўрилишини талаб қиламиз.
Боғиабзал Чордара” фермер хўжалиги
ишончли вакили: Тўлаев Ўлмас Тўхтаевич.
“Адилбек Абдуллах Шобдар” МЧЖ
ишончли вакили: Ибодова Дилфуза Раджабовна.



