BuxoroMIBProkuratura

январь 

Ўзбекистон Республикаси 

прокуратура органлари 

ходимлари куни

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилингандан сўнг, 1992 йил 8 январда “Ўзбекистон Республикаси прокуратураси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди ҳамдаиттифоқ қарамоғидаги Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси прокуратураси Ўзбекистон Республикаси прокуратурасига айлантирилди. Мазкур фармон қабул қилиниши билан “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси устида иш бошланди. 

1992 йил 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилингандан сўнг, 1992 йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Шиддат билан ўзгараётган замонда давлатчилик структурасини такомиллаштириш, яъни ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини қуришда аввало Қонун устуворлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.  Шу нуқтаи назардан инсон манфаатлари унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, одил судловга ишончини ошириш, Қонунларни сўзсиз бажариш тамойилини мустаҳкамлаш  давр талаби.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг янги босқичга кўтариш борасида муҳим қадамлар қўйилди ҳамда ҳар бир жараённда инсон қадри учун деган тамойилга амал қилиш қаътий белгилаб берилди.

Суд–ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мезони жамиятда ҳуқуқий мадариятни юксалтириб, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий онгини ошириш барбарида қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратиш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 29 майдаги  Фармонига мувофиқ Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.

Бюро органлари – Бош прокуратура ҳузуридаги ҳуқуқни мухофаза қилувчи, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолияти билан шуғулланиш ваколатига эга бўлди.

Бюро тизими фаолияти қисқа вақт ичида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутувчи энергия ресурслари соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, ундирувларни мувофиқлаштириш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлашга қаратилди. 

Мажбурий ижро бюроси халқнинг назарига тушди. Бюронинг ташкил этилиши суд ва бошқа органлар ҳужжатларини  тўлиқ ва ўз вақтида ижро этишнинг янги даврини бошлаб берди.

Шу давр оралиғида Бюро органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Бу борада Бюронинг Бухоро вилоят  бошқармасива ҳудудий бўлимлари ўз фаолиятида фуқароларнинг давлатга, хусусан суд-ҳуқуқ органларига нисбатан ишончини, суд ва бошқа идораларнинг ҳужжатларини ижросини янги босқичга кўтаришда аввало ҳар бир фуқарони ҳаётдан рози қилиш тамойилига асосланиб, фаолият кўрсатди.

2019 йилнинг 12 март куни суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада оширишга оид яна бир муҳим ҳужжат имзоланди.

Бу қарор ҳам ижро ҳаракатлари жараёнида ортиқча оворагарчилик, бюрократик тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш, уни соддалаштириш ва энг муҳими бунда жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг манфаатларини таъминлашга қаратилган.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилди.

Бюро тизимида соҳадаги аниқ механизм, иш самарадорлиги, меҳнат тақсимоти ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш борасида, бир қатор замонавий комплексли дастурлар “E-auksion”, “MIB Portal” ва ҳисоботларнинг ягона портали каби янги Дастурий тизимлар яратилди.

Қарздорларнинг мулкий ҳуқуқлари бўйичавазирлик, идора ва муассасалар билан тезкор ахборотлар алмашунуви йўлга қўйилди, ахборот алмашинуви интеграция қилинди.

Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базаси яратилиб, тизим орқали давлат ижрочилари ўртасида автоматлаштирилган тақсимлаш тартиби жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 24 ноябрь куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони қабул қилинди.  

Фармонга асосан, аҳолининг ночор, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб, янги тизим жорий қилинди ва унга кўра, жиноий зарар, давлат божи, жиноий ва маъмурий жарималар ҳамда давлат фойдасига бошқа тудаги ундирувлардан пропорционал тартибда тенг равишда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши белгиланди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари доимо зиддиятлар ва низоли равишда олиб борилади, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича жойлардаги халқ депутатлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари кенг жалб этилмоқда.

Соҳага инновацион  янгиликларнинг кириб келиши Бюро тизимида соҳадаги аниқ механизм, иш самарадорлиги, меҳнат тақсимоти ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш борасида янги қадам бўлди.

Ҳаётнинг энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланган алимент ундирувларини ундириш билан боғлиқ ҳисобланади.

Бюро тизимида назорат қилувчи ягона ахборот тизими ишга туширилиши, нафақат давлат ижрочиси ишини тартибга солди, балки фарзанди таъминоти учун алимент ундирувчи фуқаро учун ҳам алимент тўловчи ота ёки она учун ҳам қулайлик яратилди.

Шу боис, 2021 йил 1 мартдан бошлаб, ушбу тўловлар – Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилмоқда, Ахборот маркази ўз навбатида, алоҳида банк ҳисобварағи билан интеграция қилинган.

Эндиликда, ундирувчилар номига алоҳида банк пластик карточкалари очилиб, алимент тўловлари шаффоф ва ортиқча оворагарчиликсиз, қулай ва масофадан туриб олиш имконини беради.

Инсон қадр топган юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари таъминланиши Мажбурий ижро бюроси олдига қўйилган асосий вазифа экан, соҳа ходимлари зиммаларига юклатилган масъулиятли вазифани юксак даражада бажариб халқ ишончига муносиб бўладилар. 

Бугунги кунида Бюро ходимлари ўз фаолиятини қонунийлик, шахсий масъулият, адолатлилик, ҳалоллик ва холислик, касбга, хизмат бурчига ва давлат сиёсатига содиқ бўлишлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини устиворлиги, ватанпарварлик ва фидойилик тамоийллари асосида хизмат қилиши учун барча имкониятлар яратилган.

8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларини чин дилдан муборакбод этамиз, уларга сиҳат-саломатлик, хонадонларига файзу барака, оилавий бахту садоқат тилаймиз. Машақатли ва шарафли ишларида омадлар ёр бўлсин.     

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button