Bo'limsiz

Агентлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши фаолиятини ривожлантиришда халқаро ҳамкорлик

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича минтақавий бошқармаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш йўллари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда халқаро экспертлар жалб қилинган ҳолда Жамоатчилик Кенгаши фаолиятини тартибга солишга оид ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, Кенгаш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш жараёнларида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button