MurojaatSud

АЙБСИЗ АЙБДОРГА АЙЛАНГАН АЁЛ

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судьясига

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг айрим моддалари билан судланувчи Карабаева Гулчехра Баходировнанинг

МУЗОКАРА НУТҚИ

​Ҳурматли раислик этувчи, бугун биз бир неча хафта давом этган мени ЖКнинг бир неча моддалари билан айблаш ҳақидаги жиноят иши бўйича суд терговини якунламоқдамиз.

​Мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов Шайхонтоҳур тумани ИИБ тергов бўлими томонидан тўлалигича айблов ёндошуви билан, таҳминларга ва фаразларга асосланилиб, иш бўйича етарли далилларга таянилмасдан олиб борилиб, менга нисбатан асоссиз ва ёлғонлардан иборат айблов қўйилганлиги боис, мен суд терговининг бошидан химочим билан бир қаторда ўзимни ҳуқуқ ва манфаатларимни химоя қилишга мажбур бўлдим. 

​Ҳурматли раислик этувчи ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, суд тергови давомида гўёки жабрланувчи деб топилган Абдуллажонова Дилрабо Махамаджановна менга қўйилган айбловлар бўйича бирор бир эпизод бўйича ўз кўргазмаларини асослантириб бера олмади, ёзма далиллар ёки гувоҳлар билан тасдиқлаб бергани йўқ, ҳудди шундай ҳолат дастлабки терговда ҳам содир бўлган эди, бироқ тергов органи жиноят ишида инсон тақдирини хал этишга ўта юзаки ва панжа остида қаради. Биргина, менинг Д.Абдуллажановадан тилла тақинчоқлар олган вақтимда ёзиб берган тилхатимни асос қилиб олишиб, мени ва гувоҳларни ушбу тилхатда кўрсатилган пул миқдорини, пулнинг асл эгаси, яъни Д.Абдуллажанованинг бизнесдаги шериги Зубайда Убайдуллаевага қайтарганим тўғрисидаги важларимни текширимади, тақдим этган далилларимни, гувоҳлар кўрсатмаларини инобатга олмади.

​Судда агар айбинг бўлмаса, пулни қайтарган бўлсанг, у ҳолда нима учун терговнинг депозит хисоб рақамига 240 млг сўм пулларни қўйгансандеган савол туғилиши табийй. Ҳурматли раислик этувчи, мен бир ожиза аёлман, мен ўзимни айбсиз эканлигимани, менга нисбатан тухмат уюштирилаётганлигини исботлаш ҳаракатирда бўиб турган бир пайтда, Шайхонтоҳур тумани  ИИБ терговчиси ва тергов бошлиғи, прокурори мен билан қўпол муносабатда бўлишиб, мени важларимни эшитишни ҳам ҳохламасдан, мендан пулни тўлашимни айтишиб, мени қамаб қўйишди. Икки кун панжара ортида ўтирдим, мени ҳеч ким химоя қилмасди, мен шундай бўлса ҳам менда пул йўқ, мен айбдор эмасман, тухмат бўляпти деб турган бир пайтимда, кўчада юрган 20 ёшлиқ фарзандим мени “онам қамалиб кетмасинлар”-деб, хайдаб юрган автомашинамни гаровга қўйиб, пул олиб мен учун шу пулларни депозитга қўйишга олиб келибди. Мени айбсиз айбдор бўлиб, тухмат қурбони бўлиб қамалиб кетмаслигим учун мажбур ҳолатга тушилганини ўзингизга маълум қиламан.

​Ҳурматли раислик этувчи, Суд тергови давомида Д.Абдуллажонова менинг кўрсатмаларимни инкор этиб, пулларни бермаганлигимни, у З.Убайдуллаева билан тилла савдосида шерик эмаслигини, ундан иш бошлаш учун 30.000 АҚШ доллари олмаганлигини таъкидлаб келса-да, бироқ унинг ёлғонлари, менга нисбатан уюштираётган тухматлари суд процессига келиб гувоҳлик берган барча тирик шахсларнинг кўрсатмалари билан, қолаверса З.Убайдуллаевани мендан пулни тўлиқ қабул қилиб олганлигнини тасдиқлаб берган кўрсатмалари ва бошқа далиллар билан  исботини топди деб ҳисоблайман.

​Энди, менга дастлабки тергов томонидан эълон қилинган айбловларга тўхталсам:

1-эпизод бўйича, гўёки мен Д.Абдуллажонованинг кредит олиш истаги борлигидан хабар топиб, унинг анча миқдордаги мулкини алдаб, ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишни мақсадида 2022 йилнинг 9-декабрь куни Д.Абдуллажоновага ўзимни банкда ишловчи танишим борлигини айтиб, улар орқали “Ипак йўли” АИКБдан кам фоизли кредит олиб беришни ваъда қилиб, ундан 3700 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларим учун ишлатиб юборган эканман.

​Хурматли суд ушбу ҳолат Д.Абдуллажонова томонидан ўйлаб топилган, асоссиз ва бирор-бир далилсиз тўғридан-тўғри тухмат деб ҳисоблайман. Мен ҳуқуқшунос бўлмасам-да, лекин қонун нормаларига кўра, бир шахсга айблов эълон қилиш учун унга қўйилаётган айбловга далаллар борлиги, далилларни қанчалик қонунийлиги, уларни текширилганлиги, ушбу далилларни инкор этувчи фактларни бор-йўқлигига терговчи ва суд эътибор қаратиши керак деб биламан. Бироқ, Д.Абдуллажонова бу кўрсатмаларини тасдиқловчи бирор ёзма тилҳат ёки аудиоёзув ёки яна бошқа тўғридан-тўғри менга пул берганлигини исбот қилувчи далилни тергов ёки судга тақдим қилмади. Шундай бўлса-да, тергов органи ишни бир томонлама ва айблов ёндашуви билан олиб бориб, менга ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 168-моддаси билан айблов эълон қилди.

Ҳудди шунингдек, тергов органи ушбу ўз исботини топмаган ва бирор-бир далилларга таянилмаган ҳолатни асос қилиб, менга                    2-эпизод бўйича қўшимча пора беришга далолатчи сифатида қизиқтиришда ЖКнинг 28, 211-моддаси билан асоссиз айблов эълон қилинди. Ахир бундай оғир айбловлар қўйиш учун аниқ ва тиниқ далил керак эмасми, терговчи хоҳласа бировнинг бир оғиз гапини асос қилиб айблов эълон қилаверадими, қонунлар бундай ҳолатлардан химоя қилмайдими, агар мен ҳам “терговчи мендан пул талаб қилди”-деб, тегишли органларга ариза ёзсам, мендан ҳеч қандай далил талаб этилмайдими, шу гапим билан терговчи айбдор бўлиб қоладими ? деган табий савол тўғилади, менимча бу нотўғри бўлади, бундай ҳолатда агар мен кўргазмамни тасдиқлаш учун етарли далил тақдим этмасам мени ўзимни тухмат билан айблаш карк эмасми ?

3-эпизод бўйича: Мен 2022 йилнинг декабрь ойида банкдан кредит пули олиб, ойлик тўловларини ўзим тўлаб беришни айтиб, Д.Абдуллажонованинг баҳоси 750.000.000 сум бўлган уйини гаровга қўйишга эришиб, Ш.Камаловнинг номига 100.000.000 сўм кредит расмийлаштириб, пулларни ўз эҳтиёжим учун ишлатиб юборибман.

Ҳурматли суд, агар мен банкдан ўзим учун кредит олган бўлсам, мен у олган кредит пулларимни кимнинг манфаати учун ишлатишим керак деган савол туғилади ?. Аввалом бор шахс ўзи манфаатдор бўлмаса ҳеч қачон мулкини биров учун, айниқса уй-жойини бировнинг олган кредити учун гаров таъминоти сифатида Банкка қўйиб бермайди, тергов органи таъкидлаган Ш.Камалов менинг турмуш ўртоғим бўлади, Д.Абдуллажонова катта миқдорда қарздорлиги бўлгани учун ушбу қарзини ёпишга унга пул керак эди, (Кимдан қарзи борлиги суд терговида айтиб ўтилган), у ўзининг номига кредит чиқара олмаслигини билганлиги учун, мендан ва турмуш ўртоғимдан илтимос қилиб, турмуш ўртоғимни тадбиркорлик патенти бўлгани учун, уни номига 500.000.000 сўм кредит олиб беришни, кредитни муаммосиз ўзи қайтариб боришини айтиб, банкка гаров таъминоти сифатида уй-жойини қўйишни маълум қилган. Турмуш ўртоғим Ш.Камалов унинг илтимосига кўра рози бўлган ва менга қўшимча 100 млн. сўм мен учун ҳам олиб бергани рост. Ушбу ҳолатда жами 600 млн. сўм кредит олиниб, унинг 500 млн. сўмини Д.Абдуллажонованинг ўзи олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаган, буни биз суд тергови вақтида ҳам айтиб ўтганмиз. Бироқ, тергов органи бу сафар ҳам Д.Абдуллажоновани тухмат кўрсатмаларини ЖПКнинг 22-моддасига асосан тўлиқ ва ҳар томонлама текширмасдан, гўёки мен банкдан кредитга олинган                100 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, ўз эхтиёжим учун ишлатиб юорганим сабабли Д.Абдуллажонованинг уй-жойи гаров таъминоти сифатида банкка ўтиб кетаётганига мен сабабчи эканман, аммо унинг ўзи 500 млн. Олганлик факти яширилиб, бунда ҳам мени айбдор қилишди. (Мени фикримча бу ерда мен томонимдан ҳеч қандай жиноят факти йўқ, ўзи ҳолатни ўзида жиноят аломати мавжуд эмас, балким менга нисбатан тухматдан ташқари)  

Ҳурматли суд, бу масала кредит масаласи бўлса, Ш.Камалов ва Банк ўртасидаги тузилган кредит шартномасига кўра берилган бўлса, бу ерда шартномавий муносабат бўлиб, Банк даъвогар сифатида ўтмаётган бўлса, мени фикрмича иқтисодий ва фуқаролик судларида ҳал этилиши лозим бўлган ҳолатлар бўйича тергов органи нотўғри айблов эълон қилганини ҳам айтишимиз мумкин. Бундан ташқари, Д.Абдуллажонованинг менга нисбатан тухмат уюштираётганини ўзига олган 500 млн. Сўм кредитни айтмасдан яширганидан, терговни эса унга ҳайриҳох бўлиб, ишни айблов ёндашуви билан олиб борганини ушбу ҳолатни текширмасдан, ўрганмасдан айбловга қўйганидан яққол қўришимиз мумкин.    

3 ва 4-эпизод бўйича; 

Ушбу эпизодларда қўйилган айбловлар бўйича, тергов органи менга нисбатан сунъий айблов яратиш мақсадида, мени Д.Абдуллажоновадан олган тилла тақинчоқлари бўйича 21700 АҚШ доллари қарздорлигим бўйича ўз қўлим билан ёзиб берган тилхатимни асос қилиб, ушбу ҳолатни иккига бўлиб, гўёки мен 15200 АҚШ долларини олган тилла тақинчоқлар учун, қолган 6500 АҚШ долларини Д.Абдуллажоновага арзон нархдаги тилла буюмларини олиб келиб беришни ваъда қилиб олган деган фикирни беришга урунганлар. 

Ушбу эпизод, яъни мени 21700 АҚШ доллари учун ёзиб берган тилхатим бўйича мен дастлабки тергов ва суд тергови вақтида ўз изоҳимни бердим, далалларни судга тақдим этдим, гувоҳлар ҳам ўз кўрсатмаларини бердилар. Шу сабабли ҳам мен ушбу ҳолатда менга айблов нотўғри қўйилган деб ҳисоблайман, чунки Д.Абдуллажонова Зубайда Убайдуллаевадан 30.000 АҚШ доллари қарзга олиб, у билан шерикчиликда иш олиб борганлигини инкор этса-да, бу ҳолатни З.Убайдуллаева ва судда кўрсатма берган бир нечта гувоҳлар (уларни исмш шарифлари суд протоколига киртилган деб ҳисоблайман) тасдиқлаб ўтдилар, Д.Абдуллажонова З.Убайдуллаевага унинг олдида бўлган қарз суммасини мендан олишини айтганлигини инкор этса-да, ушбу ҳолат ҳам бир нечта гувохлар кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди ва мени Д.Абдуллажоновадан олган тилла тақинчоқлар учун мавжуд қарздорлигимни унинг ўзини сўзига кўра, унинг қарзини ёпиш учун банк ўтказма йўли билан З.Убайдуллаевага қайтарганимни З.Убайдуллаеванинг ўзи тасдиқлади ва қўшимча далил сифатида пул тушганлиги тўғрисидаги пластик карточка маълумотномасини тақдим этдим.

Ҳурматли Раислик этувчи, сиздан маслаҳатхонага кирган вақтингизда ушбу ҳолатларни инобатга олишингизни сўрайман. 

5-эпизод бўйича:

Мени 2023 йилнинг июль ойида “Абу Сахий” бозорида бўла туриб, Д.Абдуллажоновани ишончига кириб, ундан баҳоси жами 8.600 АҚШ доллари бўлган  заргарлик буюмларин сотиб оллиб, уларни ўзга шахсларга сотиб, пулларини ўз эхтиёжим учун сарфлаб юборган эканман. 

Ҳурматли раислик этувчи, ушбу эпитзод ҳам тўлалигича тухмат ва асоссиздир, терговнинг тахмин ва фаразлари асосида қўйилган деб ҳисоблайман. Ўзингиз ўланг, Д.Абдуллажонованинг гапига кўра мен ундан доимий қарздор экакнман, кредит бўйича қайтармай келиб унинг уйи бангкка ўтиб кетишига сабабчи бўлибман, тилла тақинчоқлар олиб пулини қайтармай келибман ва ха кази, аммо шундай бир пайтда орадан йил ўтиб 2023 йилда Д.Абдуллажонорва менга яна 8.600 АҚШ долларига тенг заргарлик буюмларини ҳеч қандай тилхат ва бошқа далилларсиз берган эмушман. Ушбу айблов ҳам хақиқатдан йироқ, Д.Абдуллажнова томонидан тергов ва судда бирон бир далил тақдим этилгани йўқ.          

Ҳурматли Раислик этувчи, Сиздан суднинг адолат принципларига таяниб, мени музокармда келтириб ўтган барча важларимни, судда аниқланган ва текширилган ҳолатларни ва менга нисбатан қўйилаётган айблов бўйича фақатгина судда текширилган ва ўз исботини топган далилларга таяниб қарор қабул қилишингизни илтимос қилиб сўрайман. 

  Зеро, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига кўра, Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига хал қилиниши лозимлиги, 463-моддасига кўра, айблов хукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган такдирдагина чиқарилади

 Ўзбекистон Республикаси ЖПК 2-моддасига мувофиқ жиноят-процессуал қонунчилигининг вазифалари айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишдан ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашдан иборатдир.

  Юқоридагиларга кўра, Суддан Жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан менга эълон қилинган айбловларда ҳаракатларимда жиноят таркиби бўлмаганлиги, ва қўйилаётгани айбловлар бўйича жиноят ходисаси юз бермаганлиги сабабли мени айбсиз деб топиб, реабилитация қилишингизни сўрайман.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button