BuxoroMurojaatSudVideo

АКАМНИ ҚИЙНАБ ШАВҚАТСИЗ ЎЛДИРГАН МХХ ХОДИМЛАРИДАН НЕГА МАЪНАВИЙ ЗАРАР УНДИРИЛМАЯПТИ?

2022 йил 19 декабрь куни 17:30 да Олий суд биносида , Олий суд судьяси М.М. Рабиева томонидан кўриб чиқилади

Мен қўшимча даъво аризамда акамни ўлдиришганлиги учун алоҳида даъво қўзғаб, акамни ўлдириб бизга оиламизга жуда оғир маънавий зарар етказишганлиги учун  айнан судланганлардан зарарни ундиришни сўраганман.

Акамни қийнаб, унга шавқатсиз муомалада бўлиб ўлдиришмаганида эди мен бу даъво аризаси билан умуман чиқмаган бўлардим.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2022 йил 06 июль кунидаги ҳал қилув қарорини, Бухоро вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2022 йил 15 сентябрдаги ажримини бекор қилиб, янги ҳал қилув қарори чиқариб мени қўшимча даъво аризамни тўлиқ равишда қаноатлантириб беришингизни сўрайман.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича кассация инстанциясига 

Даъвогар Ибадова Дилфуза Ражабовнанинг жавобгар Юнусов Азимжон Исоқ-жонович ва бошқаларга нисбатан моддий ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги фуқаролик иши юзасидан 

Ш И К О Я Т

(кассация тартибида)

Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 
2022 йил 06 июль кунидаги ҳал қилув қарори билан,

Даъвогар Ибадова Дилфуза Ражабовнанинг жавобгар Юнусов Азимжон Исоқжонович ва бошқаларга нисбатан моддий ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъвоси қисман қаноатлантирилган.

Жавобгарлар Юнусов Азимжон Исоқжонович, Азимов Рустам Исмаилович, Марупов Инамжон Исломович, Бабамуратов Умиджон Бобараемович, Раджабов Равшан Рашидович, Камалов Аъзамбек Бахшиллоевич, Сафаров Жамшид Сафарович, Иванов Александр Александрович ва Инагамов Умиджон Абилджановичдан даъвогар Ибадова Дилфуза Ражабовна фойдасига 10 000 000 сўм моддий зарар ҳамда олдиндан тўланган 18 900 сўм почта харажати жами 10 018 900 сўм солидар тартибда ундирилган.

Жавобгарлар Юнусов Азимжон Исоқжонович, Азимов Рустам Исмаилович, Марупов Инамжон Исломович, Бабамуратов Умиджон Бобараемович, Раджабов Равшан Рашидович, Камалов Аъзамбек Бахшиллоевич, Сафаров Жамшид Сафарович, Иванов Александр Александрович ва Инагамов Умиджон Абилджановичдан давлат фойдасига 400 000 сўм давлат божи ундирилган. 

Бухоро вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2022 йил 15 сентябрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2022 йил 06 июлдаги мазкур иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ҳал қилув қарорида кўрсатилган даъво мазмунига кўра, даъвогар Ибадова Дилфуза Ражабовна судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, акаси И.Ибодов тадбиркорлик билан шуғулланиб келганлигини, 2015 йил 13 сентябрда МХХ Бухоро вилоят бошқармаси тергов ҳибсхонаси ходимлари томонидан қасддан қийноқларга солинганлиги оқибатида ҳибсхонадан мурдаси чиққанлигини, мазкур ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан у жабрланувчи сифатида эътироф этилганлигини, акалари томонидан бирор-бир ғайриқонуний ишлар аниқланмаган бўлсада, акаларини сохта расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида маъмурий жавобгарликка тортиб маъмурий қамоққа олишга ва шу қамоқ даврида МХХ ходимлари акаларини ёруғ кунини қоронғуликка айлантириб, уларга шу даражада тинимсиз ва жуда оғир жисмоний куч ишлатиб азоб бериб камераларига умрбод озодликдан маҳрум қилинганларни ташлаб, улар орқали бутунлай соғлигидан маҳрум қиладиган даражага етказиб ўзлари хохлаган кўрсатмаларни олишга ҳаракат қилишганини, биринчи берилган маъмурий қамоқ жазоси камлик қилгандай улар иккинчи марта сохта ҳужжат билан уларга қайта маъмурий қамоқ жазосини олишига эришиб яна жисмоний азоблар беришни давом эттирганлигини, жисмоний азоблар натижасида акаси Ибодов Илҳом Ражабович 2015 йил 11 сентябрь куни МХХ ходимлари қўлида жон берганини, иккинчи акаси Ибодов Рахим эса 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум этилганлигини, акаси Ибодов Илҳомни ўлдирган собиқ МХХ ходимлари ҳамда ўта оғир жиноятларни содир этган ўта хавфли рецедивист ҳамда умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан жиноят иши очилиб улар жиноий жавобгарликка тортилганликларини, бир неча марта суд ишлари кўрилиши натижасида акаси Ибадов Рахим 2020 йил 20 октябрда оқланиб, унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли жиноят иши тугатилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг 2018 йил 22 июндаги ҳукми билан айбланиб судланган Юнусов Азимжон Исоқжонович ва бошқаларга нисбатан ноқонуний қамоққа олиб акасини ўлдиришгани туфайли жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш бўйича фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлигини, оиласининг бошига тушган бундай мусибатдан улар жуда катта маънавий зарар кўрганликларини, шунингдек, марҳум акаси Ибодов Илҳомнинг таъзия харажатлари учун у 50 000 000 сўм харажат қилганлигини билдириб, акаси Р.Ибадовни асоссиз жавобгарликка тортилганлиги ҳамда кичик акаси И.Ибадовни ўлдиришгани учун оила аъзолари  ва унга 5 000 000 000 (беш миллиард) сўм маънавий зарар ва таъзия харажатлари учун 50 000 000 сўм моддий зарарни Бухоро вилоят Молия бошқармасидан тегишли тартибда ундириб беришни сўраган.      

Даъвогар Ибадова Дилфуза Ражабовна суд мажлисида қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ҳамда суд мажлисида берган баёнотида у жабрланувчи бўлиб ўтган жиноят иши бўйича судланганлар Юнусов Азимжон Исоқжонович, Азимов Рустам Исмаилович, Марупов Инамжон Исломович, Бабамуратов Умиджон Бобараемович, Раджабов Равшан Рашидович, Камалов Аъзамбек Бахшиллоевич, Сафаров Жамшид Сафарович, Иванов Александр Александрович, Джумаев Рустам Бабаевич, Инагамов Умиджон Абилджановичларнинг ноқонуний ҳаракатлари туфайли кичик акаси Ибодов Илҳом Ражабовични улар ўлдиришганлиги учун юқорида қайд этилган шахсларнинг ҳар биридан 100 000 000 (юз миллион) сўмдан маънавий зарар ва акам Ибодов Илҳом Ражабовичнинг таъзия харажатлари учун ўзининг ҳисобидан сарфлаган 50 000 000 (эллик миллион) сўм моддий зарарни ундириб беришни сўраган.

Даъво мазмунига аниқлик киритмоқчиман, яъни молия органларидан 5.000.000.000 ундириш тўғрисидаги ариза муқаддам берилган бўлиб суд томонидан олиб қолинган ортиқча даъво нусхаси нотўғри расмийлаштирилганлигини суд ишни бошлаган пайтда билиб қолдик, шу сабабли, бизлар томониданмиздан айнан акамни ўлдирган ва жиноий жавобгарликка тортилган судланувчиларнинг ўзидан маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризамизни кўриши бошлаган фуқаролик ишига қўшимча тариқасида даъво аризасини киритганмиз.

Мен фақат шу қўшимча даъво аризамни яъни судланганларни ҳар биридан етказилган маънавий зарар ва таъзия харажатларини ундириш ишини мазмунан кўриб ҳал қилишликни ва қаноатлантиришни суддан сўраганман.

Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 
991-моддасига таянган ҳолда маънавий зарарни давлат томонидан тўла ҳажмда тўланишини кўрсатиб ўтган.

ФКнинг мазкур моддасида,…қамоқ тариқасида маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш, шунингдек, ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала туфайли  фуқарога етказилган зарар… тўғрисида кўрсатиб ўтилган.

Акам Ибодов Илҳомга нисбатан ҳақиқатан ҳам қамоқ тариқасида маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш, шунингдек, ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала бўлган, мен бу бўйича жавобгар  молия идорасига нисбатан даъво аризасини бериб етказилган маънавий зарарни ундириб олганман.

Аммо, бу қўшимча давъо аризамда мен қонунсиз қамоққа олиш ва қийноққа солиш, шавқатсиз, қамоқ тариқасида маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш, шунингдек, ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомалалар тўғрисида эмас балким, акамни Ибадов Илҳомни ўлдиришганлиги учун қўшимча даъвони киритганман.

Ҳурматли судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 991-моддасида фақат қамоқ тариқасида маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш, шунингдек, ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала туфайли  фуқарога етказилган зарар –тўғрисида кўрсатиб ўтилган.

Мен қўшимча даъво аризамда акамни ўлдиришганлиги учун алоҳида даъво қўзғаб, акамни ўлдириб бизга оиламизга жуда оғир маънавий зарар етказишганлиги учун  айнан судланганлардан зарарни ундиришни сўраганман.

Акамни қийнаб, унга шавқатсиз муомалада бўлиб ўлдиришмаганида эди мен бу даъво аризаси билан умуман чиқмаган бўлардим.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2022 йил 06 июль кунидаги ҳал қилув қарорини, Бухоро вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2022 йил 15 сентябрдаги ажримини бекор қилиб, янги ҳал қилув қарори чиқариб мени қўшимча даъво аризамни тўлиқ равишда қаноатлантириб беришингизни сўрайман.

Даъвогар :​​​​​​​Д.Р.Ибодова

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button