Murojaat

Андижон вилояти 3 кичик дахада   «ИҚБОЛ МФЙ »  кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи  фуқоролар номидан жамоавий 

    МУРОЖААТ.

Бизлар Андижон вилояти Андижон шахри 3 кичик дахада кўп қаватли уйларда  яшовчи  фуқоролар «БИО ТЕХ СЕРВИС» МЧЖ дан норози бўлиб, Сизларга ёзмоқдамиз.

Ушбу маъсулияти чекланган жамият ахолини хеч қандай огохлантирмасдан, икки тарафлама шартнома қилмасдан туриб, 2022 йилдан то шу кунга қадар 2 йиллик мажбурий  тўлов ундириш тўғрисида огохлантириш ва ҳар бир хонадоннни қарздорлиги ёзилган қоғозли хабарни, 25 февраль якшанба кунида махалла раиси, хотин қизлар маъсули, шахар хокимлигидан вакил ва «БИО ТЕХ СЕРВИС» ходими деб ўзларини таништирган шахслар томонидан тарқатилди.

Хабарномани олган  фуқоролар ўртасида «ИҚБОЛ» МФЙ махалла телеграмм канали орқали , махалла йиғини маъсуллари ва фуқоролар  ўртасида тортишув ва норозиликларга сабаб бўлди.

Андижон вилоят хокимлиги матбуот рахбари Муслимбек Иброхимовга,   «Био тех хизмат»  рахбар Сафаров Я  билан учрашув ташкиллаштириб беришини илтимос қилдик.

Махалла идорасида учрашув бўлиб ўтди.

Фуқороларни берган саволига Мчж рахбари  Сафарав Я  2% ҳам жавоб бера олмади, саволлар жавобсиз қолиб кетди.

4 ва 4 А уй мисолида савол бердик.

ЯЪНИ : 

2022 йилдан 2024 йил шу кунга қадар : 

27.миллион 872 минг сўм.

З хонадан иборат 32 та хонадон.

4 хонадан иборат 32 та хонадон.

34 миллион 560 минг сўм.

Жами қарздорлик:

62миллион.432 минг сўм.қилиб белгиланган.

(34 560 000+27 872 000=

62 432 000.)

3 кичик дахада жами умумий 35 та кўп қаватли уйлар жойлашган.

Хўш шундай ташкилот бор экан, нега ахолига тушинтириш ишлари олиб борилмаган, нега икки тарафлама шартнома қилинмаган?

Фуқороларни яшаш майдони, ободонлаштириш,уйлар атрофини тозалиги,кўп қаватли уйларни ер тўласи,уйлардаги подъездлар, фасадлар хонадонидан ташқаридаги барча камчиликларни, умумий канализация таъмири хуллас шунча камчиликларни бартараф қилиш  шу ташкилот  зиммасида экан! Лекин ёзилганлардан бирортасини амалга оширмасдан туриб халқни қарздор қилиб қўйиши қай даражада тўғри?!

Фуқоролар юқорида айтилган ишларни хеч бўлмаса бир дона уй мисолида келтириб беринг деган саволига  Мчж рахбари Сафаров Я жавоб беролмади, чунки бу ишларни бирортаси қилинмаган!

Энг ачинарлиси уй олди соттисида «БАДАЛ ПУЛИДАН ҚАРЗДОРЛИК» деб баъзага ҳам киритиб қўйилган ва ҳар бир хонадонга тарқатилган қоғоздаги сумма баъзада кўриниб туради.

Бадал пули нимага тўланиши керак?

Мчж бажарган ҳар бир иши бўйича халққа хисобот беришни зиммасига олмаганми?

Махалла маъсуллари айнан МЧЖ ни тўлов тўғрисидаги хабарномасидан нусха олиб тарқатишга хақлари борми?

Мчж рахбарини таъкидлашига қараганда бу нусха кўчирилган хужжат хақиқий эмас ва махаллага тарқатилсин деб МЧЖ томонидан берилмаган экан.

«Био тех сервис »халқ билан икки томонлама шартнома йўқлигини тан олди.

Лекин 2022 йил Махалла фуқоролар йиғинида «Иқбол» МФЙ  фуқоролари номидан йиғилиш ўтказилиб,ушбу йиғилишда «БАЁННОМА» тузилганлиги,шу баённомага асосан халқ рози деган маънода  фуқороларни БИО ТЕХ СЕРВИС дан қарздорликлар қўйилганлигини маълум қилди.

Махалла фаоллари ёки фуқоролар иштирокида, уларни розилигини олмасдан туриб тендерда ютиб олган ҳар қандай МЧЖ халқ бўйнига қарздорликни қўйиб кетаверадими?

Ушбу қарздорлик БАЪЗАда акс этадими?

Андижон вилоят хокими 

#Абдурахмонов_Шуҳратбек_Қўшақбоевич дан 

«ИҚБОЛ» МФЙ маъсуллари ва  ширкат ходимлари, 

«БИО ТЕХ СЕРВИС» МЧЖ хатти харакатлари юзасидан текширув  ўтказишда ва  қонуний бахо бериб,фуқоролар муаммоларини бартараф этишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Андижон вилояти.

Андижон шахри 

«ИҚБОЛ» МФЙ фуқоролари.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button