BuxoroMurojaat

    Суд ҳукми адолатли, асосли ва қонуний чиқарилган

Жорий йилнинг 27 феврал куни kun.uz да ёритилган  “Бухорода 77 ёшли шифокор ғайриқонуний тарзда озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳукмни чиқарган судяга чора кўриладими? номли мақола эълон қилинган эди.

Мен Хасанова Гулноза kun.uz да ёритилган  мақолага раддия бермоқчи ман.

          Суд ҳукми адолатли, асосли ва қонуний чиқарилган

Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи  жабирланувчи Хасанова Гулноза Фарҳод қизи томонидан мурожаат

      Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят  судининг 2024 йил 29 январдаги ҳукми билан судланувчи Хамроев Шамсиддин Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 1-қисми банди билан айбдор деб топилиб, унга акушер гениколог шифокор лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, жиноят кодекисининг 57-моддаси қўлланилиб, 2 йил озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган. 

    2022 йилнинг октябрида Вобкент ТТБга 36 хафталик ҳомилам билан ташриф буюрдим ва кесарча кесиш амалиёти ўтказилди.

Орадан маълум вақт ўтгач,мени иситмам тушмаётганидан шикоят қилиб яна ТТБга келдим. Иситмани тушириш учун қилинган амаллар бефойда кетгач, мен Бухоро вилоят перинатал марказидатекширувдан ўтдим ва унда бачадоннинг йиринглаб кетгани аниқланди, операция йўли билан бачадоним олиб ташланди .Бундан ташқари, организмда йиринг тарқалиб менинг буйракларимга ҳам шикаст етгани аниқланди.

Кейин мен кесарча амалиётини ўтказган гинеколог Ҳамроев Шамсиддиннинг устидан шикоят қилганим учун унга нисбатан жиноят иши очилиб, иш судга оширилди.

Судда мени жарроҳлик амалиёти сабабли соғлиғини йўқотиб, яна 6 марта операция бўлишимга тўғри келгани суддан гинекологга нисбатан қамоқ билан боғлиқ жазо беришни сўраганман.

Суд экспертиза хулосаси, касаллик тарихи ва бошқа материалларни ўрганиб чиқиб шифокорни Жиноят Кодексининг 116-моддаси яъни касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасликда айбли деб топиб ва унга нисбатан 3 йил муддатга гинеколог шифокор лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланди..

Менинг барча бошимга тушган озобларнинг сабабчиси бўлмиш шифокорнинг   уғли Х. Д. Республика Харбий прокуратурасига бўлим бошлиғи лавозимида ишлаётганлиги сабаб отасига жазо қўлланмаслиги учун суд жараёнларига халақит бериб турли ОАВларга мурожаат қилиб вазиятни чигаллаштириб келмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button