Bo'limsiz

Боғот туманида тадбиркордан 45 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.И. ва Р.Д.лар олдиндан тил бириктириб, “Б.Қ.” МЧЖ раҳбарининг юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 10 млрд сўм кредит олиш истаги борлигидан фойдаланиб, ушбу кредит маблағини банк муассасасида ишловчи танишлари орқали ажратилишида ёрдам беришлари эвазига 45 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button