BuxoroMIB

Болалар давлат муҳофазасида.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканлиги, 65-моддасидаШунингдек, Оила кодексининг эса оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши белгиланган.

Бюро фаолиятидаги долзарб йўналишлардан бири ҳисобланган алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижро этишда қарздор шахсларга Вазирлар Маҳкамасининг 01.10.2018 йилдаги         808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини тушунтирилиши ўз самарасини бермоқда.

Мисол учун, Бюронинг Жондор туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 18.12.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Жумаевдан ундирувчи Л.Бабаярова фойдасига вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 12.11.2018 йилдан бошлаб, фарзанди вояга етгунига қадар қарздордан ¼ қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган.

Бўлим давлат ижрочиси И.Шодмонов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Жумаев томонидан вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун бира тўла 54 млн. сўм алимент пуллари ундирувчи Л.Бабаярова номига АТ “Алоқа банк” Бухоро филиали томонидан очилган банк пластик картасига  ўтказиб берилди. 

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button