BuxoroMIB

Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил қилинганлигига 5 йил бўлди.

 

Давлатимиз раҳбарининг 29.05.2017 йилдаги ПФ-5059-сон Фармонига мувофиқ Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганлигига 5 йил тўлди.

Бюро органлари – Бош прокуратура ҳузуридаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолияти билан шуғулланиш ваколатига эга орган ҳисобланади.

Бюро органларининг асосий вазифаси – суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ундирилган маблағларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш, турли сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатлари олдини олишдан иборат.

Таъкидлаш ўринлики, давлат ижрочиси мақоми олдинги суд ижрочиси мақомидан кескин фарқ қилади, бугунги кунда давлат ижрочисининг ҳуқуқий-ижтимоий ҳимояси қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди.

Бюронинг ҳуқуқий ҳимояси сифатида, Бюро директори ўз фаолиятида бевосита Бош прокурорга бўйсуниши ва ҳисобдорлиги, фаолиятининг натижадорлиги бўйича масъул ҳисобланиши, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси жараёнига аралашиш, яъни суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида давлат ижрочисига ноқонуний топшириқлар бериш ёхуд бошқа шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш тақиқланиши қатъий белгилаб берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси 11.04.2022 йилдаги 762-сонли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнига ҳар қандай шаклда ноқонуний аралашиш ёки таъсир ўтказиш маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил                24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сонли Фармонга асосан аҳолининг ночор, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб, янги тизим жорий қилинди ва унга кўра, жиноий зарар, давлат божи, жиноий ва маъмурий жарималар ҳамда давлат фойдасига бошқа тудаги ундирувлардан пропорционал тартибда тенг равишда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши белгиланди.

Ўтган даврида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига 23,5 млрд. ва жорий йилнинг ўтган даврида 8,1 млрд. сўм  маблағ йўналтирилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан март ойининг илк кунида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган йиғилишда ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортиб келаётган оталар масаласига алоҳида тўхталиб, алимент бўйича қарздорлик ортаётганлиги ва энди, алимент тўловларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилиниши маълум қилинган эди.

Шу муносабат билан Бюро органларида “Алимент ундируви ойлиги” деб эълон қилиниб, бу йўналишдаги ишлар янада жонлантирилди.

Бунинг натижасида, алимент тўловларини доимий назорат қилиб бориш ва қатъий ҳисобини юритиш, қарздорларнинг даромадларини аниқлаш ва қарздорга айрим чекловлар ўрнатиш “МИБ Портал” дастури орқали амалга оширилиши таъминланди.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят бўйича жами 25 млрд.дан ортиқ алимент қарздорликлари ундирилди.

         Бюро органлари аралашуви билан 449 нафар қарздор шахслар ишга жойлаштирилди, шунингдек, “Маҳалла”, “Нуроний” ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб борилган тушунтиришлар натижасида 958 та оилалар яраштирилди.

Бюро ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида 282 нафар қарздор шахслар томонидан 1 млрд. 219 млн. сўм миқдоридаги алимент пуллари олдиндан тўланди.

Яъна бир мухим масала, Бюро ташкил этилган даврдан хозирги кунга қадар ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланишига қаратсам.

Бюронинг иш юритувида келиб тушган ижро ҳужжатлар таҳлилига кўра, жами 9 трлн. 548,8 млрд. сўмлик 971.103 та ижро ҳужжатларидан, 6 трлн. 817,2 мрлд. сўмлик 728.232 тасининг ижроси тамомланиб, 3 трлн. 560,6 млрд. сўмлик 605.518 та ижро ҳужжатлари бўйича амалда ундирилиши таъминланган.

Бундан ташқари, давлат фойдасига ундирувга доир 4 трлн.
282,7 млрд. сўмлик 689.524 та ижро ҳужжатларидан 3 трлн. 534,5 мрлд. сўмлик 572.714 тасининг ижроси тамомланиб, 1 трлн. 859,8 млрд. сўм 495.351 та ижро ҳужжатлари бўйича амалда ундирилиши таъминланган.

Солиқ қарздорлиги билан боғлиқ 3 трлн. 774,5 млрд. сўмлик
108.689 та ижро ҳужжатларидан 3 трлн. 157,2 млрд. сўмлик 67.871 тасининг ижро ҳужжатлари ижроси тамомланиб, 44.747 та ижро ҳужжати бўйича 1 трлн. 643,5 млрд. сўм амалда ундирилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимизнинг Бюро фаолиятига доир 2020 йилнинг           24 ноябрь куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6118-сонли Фармонига асосан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Бош прокурор раҳбарлигида Республика кенгаши, ўз навбатида вилоят ҳокими раҳбарлигида ҳудудий кенгаш ташкил этилган.

Кенгашда секторлар, ҳудуддаги мутасадди ташкилот ва корхоналар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиб, Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган ва ижроси назоратга олинган.

Мажбурий ижро бюроси

Бухоро вилояти бошқармаси

бошлиғи адлия катта маслаҳатчиси А.Т.Қиличев

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button