Buxoro

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Мухамедов, Бухоро вилоятида бўлиб, ҳудудда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, озиқ-овқат захирасини яратиш ва Наврўз умумхалқ байрами арафасида ички истеъмол бозорини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.


Шунингдек, ташрифлар давомида, аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархлар барқарорлигини сақлаш юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди.


Хусусан, мутасаддиларга ҳар бир туман-шаҳар кесимида озиқ-овқат захирасини шакллантириш, деҳқон бозорларида томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг биринчи қўл тамойили асосида ҳеч қандай ўртакашларсиз савдо қилишларига шарт-шароитлар яратилганлиги:
– ярмаркаларга жалб қилинган бошқа ташкилотлар, савдо ва ишлаб чиқарувчи корхоналар, таъминотчи ҳамда етказиб берувчи субъектларнинг маҳсулотларни арзон нархларда етказиб бераётганлиги;
− ички ишлар органлари билан ярмарка савдоларига ҳудудлардан келтириладиган маҳсулотлар ортилган автоуловларни дахлсиз ва ҳар хил ортиқча тўсиқларсиз ҳаракатланишини ташкил этилганлиги каби вазифалар ижросини қатъий таъминлаш чоралари белгиланди.


Бундан ташқари, ушбу танқидий руҳда кечган йиғилишларда, ярмаркаларга бириктирилган масъуллар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда йўл қўйган камчиликлар бўйича қатъий огоҳлантирилиб, камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.


Маълумот ўрнида: Бухоро вилоятида 18 896 тонна картошка, пиёз, сабзи ва гуруч каби асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захираси шакллантирилган бўлиб, ушбу маҳсулотларни сақлаш учун жами 140 та замонавий музлаткичли омборхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button