BuxoroSud

БОШИ БЕРК КЎЧА

      2023 йил март ойининг 24 куни Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди биносида Ҳақбердиев Ғулом (исм шарифи ўзгартирилган) нинг 1-2004-2301/39-сонли жиноят иши кўриб чиқилди. 

       Ғ. Ҳақбердиев оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси. У муқаддам 2015 йил 26 март,2018 йил 25 январда судланган. 

   Ғ.Ҳақбердиев хавфли рецидист бўла туриб,2017 йил сентябр ойида қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб,алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида М.Ҳайитов (исм фамилияси ўзгартирилган) га Бухоро вилояти ҳокимлиги биносида бўлган 2008 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангдаги “Тоуоfa Land Cruiser Prado” русумли автомашинани аукцион орқали арзон нархларда олиб беришни,бунинг учун ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “Luna sale plyus” MЧЖ ннинг ҳисоб рақамига 124.000.000 сўм пулларни тўлашни,шу пуллар ҳисобидан ўзининг фирмаси ҳисобидан аукцион савдода иштирок қилишини маълум қилиб,унинг ишончига кириб,ўзининг ҳисоб рақамига 124.000.000 пулларни ўтказиш баҳонасида бу пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб М.Ҳайитовга кўп миқдорда моддий зарар етказиб,фирибгарлик жиноятини содир этган.

       Суд унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168- моддаси 3-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топиб,унга нисбатан Ўзбекистон  Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан ойлик иш ҳақининг 20 фоизи давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки)йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

     Жиноят кодексининг 59-моддасининг 8-қисми тартибида,илгари ҳукм билан тайинланиб ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил,ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда  2(икки) йил,6 (олти) ой муддатда ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

     Ҳар қандай қинғир ишнинг кўчаси ҳамиша берк бўлади.Хулоса чиқариш эса ҳар кимнинг ўз виждонига ҳавола.

            ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button