BuxoroSud

ҲОВЛИ ОЛМА, ҚЎШНИ ОЛ! 

    Халқимиз томонидан айтилган бу нақлда ҳикмат кўп.Қўшни бу инсонга ҳам манзил, ҳам кўнгил томонидан энг яқин киши. Оғир кунда ҳам, яхши кунда ҳам ҳатто қариндошлардан ҳам олдин нафи тегадиган ҳам аслида- қўшни. 

      Лекин муросаю мадорада тин бермайдиган, ҳасад ёки ёмонлик қилиш, зарар етказиш пайида бўлган айрим қўшнилар борки, уларнинг бу ҳатти-ҳаракати жиноятга бошлаб, қонун олдида жавоб беришига тўғри келади. 

        Ҳамроев Дурбек (исм- шарифи ўзгартирилган) 1982 йилда Тожикистон Республикаси Кўлоб вилоятида туғилган, миллати тожик, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган. 

     Судланувчи Ҳамроев Дурбек 2022 йил 6 август куни соат 20.10 ларда қўшниси Жавлонова Ҳурматой (исм- шарифи ўзгартирилган) билан яшаш уйи яқинидаги йўлакда ўзаро олдиндан оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолиб,жанжал вақтида қўлидаги темир дастали болғанинг орқа қисми билан Жавлонованинг боши,пешанаси,чап кўзи ва ўнг елка каби соҳаларига қасддан уриб,РСТЭИАМ Бухоро филиали Когон пункти экспертининг 198 Т- сонли судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра бош мия очиқ жароҳати,бош мия лат ейиши ўрта даражаси каби қатор ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказган.

       Суд судланувчи Д. Ҳамроевни  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2- қисмининг “л” бандида ҳамда 109- моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топди. 

    Унга: 

      Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104- моддаси 2-қисмининг “л”  банди билан 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ўзбекистон  Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддасининг  2- қисми билан 1 (бир) йил озодликни чеклаш жазоси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  51-моддасига асосан тайинланган жазоларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  61-моддаси тартибида қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 (беш)  йил 1 (бир)  ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

   Агар инсон ақли жаҳлидан устун келганида ёки жаҳлни жиловлай олинганида эди, бу жиноят содир бўлмасди. 

        ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button