BuxoroSud

ФАРЗАНДИНГИЗ ҲАҚҚИГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ! 

           Фарзанд- бебаҳо неъмат. Унинг борлигининг ўзи- бахт.Ахир тирноққа зорлар қанча. Фарзанд умр мазмуни, ҳаёт давомчисидир. 

       Афсус! Минг афсуски, орамизда шундай инсонлар ҳам борки, шу неъмат қадрига етмайди. Турли баҳоналар, арзимас сабабларни важ қилиб ўз зурриёдидан воз кечади.Бир норасида гўдак кўз ёшларига сабабчи бўлади.

     Аммо ҳар қандай вазиятда ҳам ота фарзанди вояга етгунча унинг таъминоти учун мажбурдир.

     2023 йил феврал ойининг тўққизинчи санасида Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди ўз биносида,очиқ суд мажлисида фуқаро Комил Йўлдошев (исм-шарифи ўзгартирилган) оид 1-2004-2201/125-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.К.Йўлдошев 1983 йилда туғилган, миллати ўзбек,Ўзбекистон фуқароси,маълумоти ўрта махсус,оиласидан ажрашган,бир нафар вояга етмаган фарзанди бор,вақтинча ишсиз.

    Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 11.01.2011 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчининг фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада,у алимент тўловини икки ойдан ортиқ муддатда тўлашдан бўйин товлаб келган.

       Судланувчи Йўлдошев Ўзбекистон  Республикаси Жиноят  Кодекси 122- моддасининг 1- қисмида назарда тутилган  жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 

       Унга: 

  Ўзбекистон  Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан ойлик иш ҳақининг 15 фоизи давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди ҳамда ундирувчининг фойдасига 5.302.589 сўм ундирилиши белгиланди. 

     Ҳар бир инсон ҳам оиласи даврасида бахтли яшашга ҳақли. Ўз бахтига ўзи болта урадиганлар эса, албатта, қилмишига яраша қонун олдида жавоб беради! 

         ҚОСИМ ХОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button