Жорий йилнинг 27- майдан 31-майга қадар БДТИ академик лицейида 17 ёш ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан БДТИ академик лицейи билан ҳамкорликда “Беш муҳим ташаббус” ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган “Соғлом келажак сари” шиори остида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Гулям Шарипович Мўминов хотирасифа бағишланган ХИИ анъанавий Республика турнири бўлиб ўтди.
Мусобақага Республиканинг барча вилоятларидан келган 17 ёш ва ундан кичик бўлган ўсмирлар фаол иштирок этишди. Турнирга Спорт фахрийлари жамияти раиси Болта Сулейманович Гаппаров, Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Мамадханов Мақсуд Махмудович, Гулям Шариповичнинг ўғиллари Мўминов Рахмат Гулямович ҳамда Бухоро вилоят Стол теннис федерацияси бошлиғи ташриф буюришди. Ушбу йирик спорт байрами Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи билан ҳамкорликда лицейнинг жаҳон талабларига толиқ жавоб берувчи замонавий спорт комплексида болиб отди.
5 кун давомида отказилган ушбу унутилмас мусобақалар давомида ёш ракетка усталари учун БДТИ академик лицейи мамурияти томонидан барча қулайликларга эга ётоқхона ҳамда мусобақа иштирокчиларининг кайфияти ва галабага ишончини кучайтириш мақсадида 4 маҳал иссиқ овқат билан таъминланишди.
Мусобақада асосий фахрли ўринларни Тошкент, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятидан ташриф буюрган ўсмир ёшлар эгалладилар. Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан мусобақа якунида ғолиблари қимматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқлар, медаллар билан тақдирландилар. Спортчиларга Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Мамадханов Мақсуд Махмудович томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Тадбир якунида Гулям Шариповичнинг фарзандлари томонидан барча тадбир қатнашчилари учун эҳсон дастурхони ташкил этилди.