Buxoro

Бухоро шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасининг бош мутахассислари томонидан Бухоро Давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, Республика ихтисослаштирилган кўз микрихирургияси илмий – амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали ва  вилоят стоматология  ҳамда 7 оилавий поликлиника шифокорлари иштирокида Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйида яшовчи аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Жорий йилнинг 14-16 апрель куни Бухоро шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасининг бош мутахассисларитомонидан 7-оилавий поликлиникаси шифокорлари ва Бухоро Тиббиёт институти   иштирокида Бухоро шаҳридаги Аёллар мурувват уйининг жами 307 нафар аёллари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мазкур тиббий кўрик жараёнида барча аёллар лаборатор – инструментал текширувлардан ўтказилиб, уларда жами 654 та касаллик аниқланди. Жумладан, 62 та кўз касалликлар (катаракта, ғилайлик, глаукома, пресбиопия), 307 та руҳий-асаб касаллиги (мўътадил ва оғир ақлий заифлик, шизофрения, эпилепсия, деменция),  12 та (туғма сенсоневрал карлик, сурункали мезотимпанит,), 45 та эндокринологик (диффуз зоб, аутоиммун тиреотоксикоз, қандли диабет, семизлик),  5 та урологик (сурункали цистит), 8 та онколог-маммологик (мастопатия, липома, фиброаденома, кўкрак бези кистаси), 35 та кардиологик (туғма юрак нуқсони, юрак ишемик касаллиги, гипертония), 31 та неврологик (ДЦП, эпилепсия),  3 та ортопедик, 80 та стоматологик (қисман ва тўлиқ тишсизлик, пульпит, кариес), 9 та хирургик (чурралар, варикоз, тошли холецистит), 52 та гинекологик (кольпит, альгодисменорея, миома, эрозия, эндометриоз, қин ва бачадон  тушишлари), 5 та дерматологик касалликлар аниқланиб, тасдиқланди. Касаллик аниқланган аёлларнинг 213 нафарига амбулатор ва 15 нафарига стационар шароитда даволаниш тавсия этилди.

Тиббий кўрик натижасида чурраси бўлган 5 нафар аёлларни Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши ҳамда 7 нафар аёлга Республика ихтисослаштирилган кўз микрихирургияси илмий – амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида, 3 нафар аёлга Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиологияилмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида даволанишлари бўйича тегишли даволаш-соғломлаштириш режалари тузиб олинди.

Шунингдек, тиббиёт ходимлари томонидан ташкилот ишчи ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хусусан жисмоний фаолликни ошириш, мунтазам равишда ҳар куни эрталаб ва кечки овқатдан сўнг пиёда юриш, зарарли одатлардан воз кечиш юзасидан давра суҳбатлар ўтказилди ҳамда соғлом овқатланиш тамойиллари бўйича батафсил тушунча бериб ўтдилар.

Шу билан бирга, васийликка олинган аёллар эрталабки бадантарбия машғулотларини мунтазам бажариб боришлари, тозаликка риоя қилишлари, уйқудан олдин ва эрталаб тишларини албатта ювиш лозимлиги ва қўл ювиш тартиблари юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг амбулатория-поликлиника хизмати бўйича ўринбосари, Бухоро шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника мудири – Хушнуд Абдукаримович Жалилов

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button