BuxoroJinoyat

Бухоро шаҳрида фуқароларнинг 563,9 млн сўм пулини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.C.” МЧЖ масъул шахслари Ҳамза кўчасидаги 2 қаватли уйни ўзбошимчалик билан бузиб, ушбу уйда истиқомат қилувчи 11 нафар фуқарони алдаб, уларга ушбу уй ўрнида қуриладиган 7 қаватли уйдан хонадон ажратиб беришни ваъда қилиб, жами 563,9 млн сўм нақд пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу маблағлар ҳисобидан “Spark”, “Malibu” ва “Captiva” русумли автотранспорт воситаларини харид қилиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштирганлиги, шунингдек МЧЖнинг товар айланмасини камайтириб кўрсатиш орқали 408,7 млн сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаб келганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button