Buxoro

Бухоро шаҳар 4 – оилавий поликлиникаси тиббиёт ходимларининг “Кексалар ҳафталиги” доирасида маҳаллаларда ўтказаётган тиббий кўриклар

Бухоро шаҳар 4-оилавий поликлиникаси Бухоро шаҳридаги “М.Наршахий”, “А.Навоий”, “Ғ.Ғулом”, “С.Шерозий”, “С.Рахимов”, “Дилкушо” ва “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 5 324 хонадонда яшовчи жами 27 324 нафар аҳолига бирламчи тиббий-санитария хизматини кўрсатиб келмоқда.
Жорий йилнинг 4 октябрь куни “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги”ни “Кексалар ҳафталиги” доирасида жами 602 нафар 60 ёшдан юқори бўлган кекса ёшдаги фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда 978 та касаллик аниқланди. Тиббий кўрик натижасида кексаларнинг 590 нафарига амбулатор ва 12 нафарига стационар шароитда даволанишлари тавсия этилди. Кексаларнинг 10 нафари вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига ва 2 нафари вилоят кардиология диспансерида бепул даволанишлари учун имтиёзли ордер асосида ётқизилди.


Шу билан бирга, ётоқ ҳолатидаги 6 нафар кекса ёшдаги фуқароларнинг уйига борилиб, тиббий кўриги ташкил этилди ҳамда уларнинг ҳар бирининг уй шароитида даволанишлари бўйича соғломлаштириш режаси тузилиб, даволаш-соғломлаштириш тадбирлари бошлаб юборилди.
Жумладан, “Собир Рахимов” номидаги 17-сонли МФЙнинг 152 нафар кекса ёшдаги фуқаролари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 1 нафари иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 2 нафари меҳнат фронти фахрийлари, 2 нафари якка ёлғиз кексалар ҳамда 3 нафари ётоқдаги беморлар ҳисобланади.
Шунингдек, тиббий кўрик жараёнида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Бухоро ҳудудий филиали томонидан “Инсон тафтини инсон олади” шиори остида жами 45 та оиланинг 78 нафар кексаларига 5 турдаги умумий қиймати 12 млн.сўмлик дори воситалари тўплами бепул тарқатилди ҳамда 56 нафар кексалар ёшга оид кўз ойнаклар билан таъминланди.
Тадбир давомида тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хусусан жисмоний фаолликни ошириш, мунтазам равишда ҳар куни пиёда юриш, зарарли одатлардан воз кечиш юзасидан давра суҳбатлар ўтказилди ҳамда соғлом овқатланиш тамойиллари бўйича кўргазма ташкил қилиниб, кексаларга мумкин ва мумкин бўлмаган махсулотлар бўйича батафсил тушунча бериб ўтдилар.
Мазкур тадбир пандемия даврида ўтказилаётганлиги инобатга олинган ҳолда ҳар бир фуқаро белгиланган тартибда термометриядан ўтказилиб, дезинфекция тадбирлари амалга оширилди ҳамда бўйи ва вазни белгиланган тартибда ўлчаниб, тегишли тавсиялар берилди.

Бухоро шаҳар 4-оилавий поликлиника бош врачи Хушнуд Абдукаримович Жалилов

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button