Buxoro

Бухоро шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида болалар бўлими ташкил этилиб, соат 08:00дан 20:00гача фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги “Ўзбекситон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-33-сонли фармойиши                            1-иловасидаги “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг тегишли меъёрий ҳужжатларига мувофиқ Бухоро шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси таркибида “Болалар бўлими” ташкил қилинди.

Мазкур “Болалар бўлими” бинонинг III-қаватида алоҳидаланган ҳолда ташкил этилиб, барча мутахассис учун хоналар ажратилди ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши учун қулай шароитлар яратиб берилди.

Ҳозирда бўлимда педиатр, иммунолог, болалар оториноларингологи, болалар гинекологи, болалар неврологи, логопед, болалар психоневрологи, ташкиллашган болалар бўлими, болалар эндокринологи ва ўсмирлар шифокори ҳамда мос равишда ҳамширалар билан тўлиқ таъминланди.

Ҳар бир мутахассис хонасида амалдаги СанМваҚга мувофиқ тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминди. Кириш эшиги ташқи томонидан хона тартиб рақами ва мутахассислик номи кўрсатилиб, соат 08:00дан 20:00га қадар фаолият кўрсатилиши йўлга қўйилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу бўлим ташкил этилиши шаҳримиз ота-оналарига чексиз қувонч бағишлади. Бугунги кунга қадар тиббий хизматга муҳтож болажонларимиз турли тиббиёт муассасаларида сарсон бўлиб болалар тор соҳа мутахассислари кўригига боришар эди, ушбу бўлим ташкил қилингандан сўнг бу каби оворагарчиликларга чек қўйилди.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Республикамизнинг барча марказий поликлиникаларида болалар бўлимининг ташкил этилиши болаларда касалликларни барвақт аниқлаш, аниқ ташҳис қўйиш ҳамда ўз вақтида даволаш-соғломлаштириш ишларини кечиктирмасдан бошлаб юбориш ва асоратларсиз самарали соғломлаштириш имкониятини беради.

Бу эса ўз навбатида, келажакда болалар орасидаги касалланиш, ногиронлик ва ўлим кўрсатгичларининг кескин камайишига эришилишига замин яратади. 

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button