BuxoroJinoyat

Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида фуқароларни ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ДХХнинг вилоят бошқармаси билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.У. бошқа бир фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Х. бошқа бир фуқаро И.нинг ишончига кириб, уни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button